UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Шомуродовни ижарага олиш "Рома"га 2,5 миллион еврога тушади. Трансфер миқдори 16 миллиондан ошади   9 19:13Қандай қилиб катта клублар йиллар давомида қарздорликда яшайди ва нима учун уларга ҳеч нарса бўлмайди  0 19:01"Рома" Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи  17 19:01Месси "Барселона" билан август ойининг бошида шартнома имзолайди  1 18:49Токио-2020. Испания, Япония, Жанубий Корея плей-оффга йўл олди, Франция, Аргентина ва Германия мусобақа билан хайрлашди  4 18:47"Торино" Белоттига янги шартнома таклиф қилди  0 18:24"Боруссия" Холандни сотмайди  2 18:22Грузия чемпионатида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи "Сурхон" билан шартнома имзолади  1 18:01"Арсенал" ёзда Эдегор билан шартнома имзолаши мумкин  1 17:38Бускетс, Альба ва Брэйтуэйт "Барса" ихтиёрига келишди, Месси ва Агуэро эса ҳали йўқ  1 17:16"Бавария" ва "Боруссия" Кьеза учун даъвогарлик қилишмоқда  1 16:55Карикатура: Мбаппенинг орзуси барибир "Реал"!  7 16:51Николо Скира: Элдор Шомуродов "Рома"га ўтишга яқин  44 16:28"Реал" ҳимоячиси Алаба коронавирусга чалинди  1 16:19"Сити" собиқ футболчиси Варан ҳақида: "У ван Дейк ёки Диашдек бўлишига ишончим комил эмас"  13

Ўзбек футболига натижа берадиган услуб қандай? Суперлигага ВАР керакми? - Жасур Абдураимов билан интервью Янгиликлар

Ўзбек футболига натижа берадиган услуб қандай? Суперлигага ВАР керакми? - Жасур Абдураимов билан интервью

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлигани Термизда "Сурхон"га қарши ўйин билан бошлади ва мағлубиятга учраганди.

Ушбу учрашувдан сўнг бош мураббий Андрей Шпилов истеъфога чиқарилди. Иккинчи турдан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши баҳсдан кейин эса жамоани тажрибали мутахассис Жасур Абдураимов қабул қилиб олди. Натижада жамоанинг ўйинида ҳам ўзгаришлар юз берди. Аввалгидан фарқли равишда ҳужумкор ва тактик томондан футбол кўрсатишга ҳаракат қила бошлади. Суперлигада "Локомотив", "Насаф" каби кучли жамоалар мағлуб этилди. Биз "Металлург"нинг биринчи даврадаги иштироки ҳусусида жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бошқа услуб остида йиғилган футболчилардан иборат жамоада ўзингизнинг услубингизни сингдириш қийин бўлмадими? 

- Суперлигада биринчи даврадаги иштирокимизни олиб қараганда, тактика ва ўйин жиҳатдан ҳеч қайси жамоага мағлуб бўлмадик. Жамоанинг ўйин услубини ҳужумкор футболга ўзгартирдик. Бир нарсани тушунинг, футболчиларга ҳам мослашиш ва ўзлаштириш учун маълум вақт керак. Ўзингиз ҳам айтяпсиз, жамоа олдин бошқача фалсафада ўйнаган. Лекин ҳимоявий ва эҳтиёткор футбол менинг услубим эмас. Мен ўзимнинг қарашларимни, услубимни сингдиришим кераклигини билардим. Мураббий ўзининг тактикасига қараб футболчи танлайди. Лекин мен мавсум бошлангандан сўнг жамоага келдим. Олдимда танлов имконияти йўқ эди. Клуб президенти таклиф қилгач розилигимни билдирдим. Муҳими клубнинг мақсадлари бор. Жамоавий ўйинга қайсидир футболчи тезда мослашиб кетади, яна баъзилари қийналади. Ақлли ва тезкор футболчиларда бу жараён осон кечади. Масалан, "Пахтакор"да Жалолиддин Машарипов ва Драган Черан. Тез фикрлаш, тўпни назорат қилиш муҳим. Агар жамоанг гол уришни истаса, доим олдинга ҳаракат қилиши лозим. Тўпни йўқотдингми, 5 сониядаёқ олиб қўйишинг керак. Таваккал қилмасанг, олдинга ўтмасанг ҳеч қандай натижа қила олмайсан. Бугунги замонавий футбол шуни талаб қилмоқда. Ҳаттоки ўша ҳимоявий ўйини яъни "катеначчо" билан танилган Италия ҳам айни пайтга келиб бошқача футбол ўйнаяпти. Футболнинг талаблари ўзгармоқда. Англия услубини қай даражада ўзгартирганини кўринг. Бизга ҳам шу нарса керак. Майли қайсидир жойда хатоларга йўл қўярмиз. Бироқ бизга ғалаба ва натижа келтира оладиган ўйин шу. Мен буни "Пахтакор" мисолида кўрдим. Европа чемпионатини кўряпмиз. Шунчаки эмас, ўзимиз учун нимадир фойдали нарса олишга интилмоқдамиз. Тўп билан, тўпсиз, қайси позицияда, қайси футболчи, тактик чизмалар ва ҳоказо. Футболчи жуда кам вақт ичида тез қарор чиқара олишни билиши даркор. Ўзбекистонда "Насаф", "Пахтакор" биз каби чиройли ўйин кўрсатмоқда. Бевосита ўтказган ўйинларимизга тўхталадиган бўлсам, кўрган бўлсангиз "Пахтакор" билан икки метрлик офсайдни кўра олишмади. "Навбаҳор" билан баҳсда ғалабага яқин эдик. Ёш болаларча қилган хатоларимиз қимматга тушди. Нимадир етишмаётгани кўринмоқда. Битта ўйинда яхши ўйнасак, иккинчи ўйинда ўхшамаяпти. Лекин машғулотлар жараёнида буни тўғирлаймиз. Сўнгги турда ўйинимиз чиқмади, тан оламан. Иккита асосий қуролимиз Акбар ва Саламатнинг йўқлиги панд бериб қолди. Биринчи гол пенальтидан, иккинчисини эса рақиб футболчиси боши билан гол урди. Биз яқин масофадан тўп кирита олганимиз йўқ. Буни футбол дейишади. "Турон"нинг охирги 4-5та ўйинини кузатдим. "Пахтакор", АГМК билан тенгма-тенг ўйнашди. 

- "Металлург" ҳужумкор услубга ўтгач орқа чизиқда муаммолар юзага кела бошлади. Ҳимоячилар аксарият вазиятларда позицияларни эгаллашга қийналишмоқда. Рақиб қарши ҳужумларда гол уриб кетмоқда...

- Жамоада мураббий айтаётган нарсани барча бирдек тушуниши қийин. Майдонда барча бир-бирини қўллаб-қувватлаши керак. Айтганлирингизни 6та ўйинчи тушуниб, 5таси тушунмаса, ўйлаганларингиз амалга ошмайди. Чунки жараён шундай. Дарвозабон фақат қўл билан эмас, ақл ва оёқ билан ҳам ўйнашни билиши зарур. Бунинг учун ишлаш керак. Ҳаммаси бирданига бўлиб қолмайди. Уч йил бошқача тактикада тўп тепган футболчи уч ойда янги услубга ўрганиши осон бўлмайди. Иккинчи даврага жамоани муносиб тайёрлашга вақтимиз бор. Рақобатни кучайтирамиз. 4-5 нафар футболчи билан таркибимизни тўлдирамиз. Биринчи галда тикланишга эътибор қаратамиз. 

- Интервьюларингизда футболда доим ташкилотчилик яхши бўлиши керак, деган фикрни илгари суриб келгансиз. "Металлург"да ташкилотчилик масалаларига эътибор қандай? 

- Клубда бу борада вазият яхши. База бор, машғулотлар учун шароитлар яратилган. Футболчиларнинг овқатланиши ва бошқа нарсалар яхши йўлга қўйилган. Ҳаммаси режадагидек. Секин-аста ташкилотчиликдаги қолган масалаларни ижобий томонга ўзгартириб бормоқдамиз. 

- Май ойидаги танаффусда жамоага жисмоний тайёргарлик бўйича янги мутахассис келгани ҳақида хабар чиқди. Айримлар уни пиар учун келди, деган фикрлар ҳам билдирди...

- Бу ҳеч қандай пиар эмас. Ушбу мураббий яқин танишим. Ўзим ҳам соғлиғим учун унинг қўл остида шуғулланаман. Масалаҳатларини оламан. У клубда доимий ишламайди. Танаффус вақтида футболчиларга зарур машқларни беради, тавсиялари билан ўртоқлашади. Чунки футболчиларда жароҳат олиш ҳолатлари кўп учрайди. Мускулларида муаммолар пайдо бўлади. Мураббий ўзидан буни ўтказган. Тўғри олдин футболда ишламаган. Лекин ўзининг ёрдамини беришга ҳаракат қилди. 

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибга қўшиб олинган Иброҳим Ибрагимов, Бобур Давлатовни ўзингиз таклиф қилдингизми ёки бу раҳбарият, селекционерларни тавсиясими? Улар жамоани қай даражада кучайтира олади?

- Иброҳим Ибрагимовни ўзим таклиф қилдим. Ундан олдин клубда фаолият олиб бораётган селекционер мураббий, техник директор, бош директор футболчини кўришимни айтишди. Тошкентда "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувини бевосита стадиондан кузатдим. Ўйини ва ҳаракатлари маъқул келди. Ўйлайманки, бизга фойдаси тегади. Боз устига айни ўйнайдиган ёшда. Бобур Давлатов ҳақида ҳам эшитгандим. Унинг ҳам хизматидан фойдаланамиз. Улар услубимизга қай тариқа мослашиб кетади вақт кўрсатади. Муҳаммад Исаев ва Худойшукур Сатторов ижарадан қайтди. Яна бир нечта футболчилар билан музокаралар кетмоқда. Ҳозирча 50/50 бўлиб турибди. Легионер олмаймиз. 

- Жорий йилдан эътиборан Суперлигамизда илк бор қўлланилаётган ВАР тизими ҳақида фикрингиз қандай? Эътирозлар ва баҳсли ҳолатлар кўп бўлаётганини ҳисобга олсак бизга ВАР керакми, деган савол туғилади....

-  Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз. Ўйиннинг интенсивлигини йўқотиб қўймоқдамиз. Европада бунга астойдил ўқишган, тайёрланишган. Жуда кўп тўхталишлар сабаб тоза ўйин вақти камайиб кетмоқда. Ўйинда тўхталишдан сўнг яна ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келяпти. Ҳар бир тўхталиш 5-6 дақиқани олмоқда. ВАР тизимида ҳам ҳакамлар тезкор қарор қабул қилишни ўрганишлари керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
07 июл 16:36:09
bobir1984
Iltimos Dustlar bir birimizdi kamsitishdi komandalarimizdi yerga urushdi joyi kelganda daje ulim tilashlarimizdi sekin sekin yigishtirilik kopincha onadan ham keladigan komentlani uqib qolamizdi stadioni qayerda joylashganini bilmidigan userlarimiz bor hammaniki uziga hammani komandasi uzi uchun yahshi lekin boldi yetadi dunyo virus bilan kurashmoqda bir birimizdi duo qilaylik bu kunlar utib ketsin.
+1   
21 июл 10:05:31
Asilbek.uzb
Albatta Uzbek futbilida var kerak var Hamma o'yindi hal qiladi
+1   
10 июл 08:36:28
Erkin M
Шу тренер бир вақтлари ажойиб ёшлар термасини шакллантирган эди! Бунақа мукаммал ўйинни мен Европа майдонларида кўрганман! Бу йигитга катта имкониятларни бериш керак.
+1   
08 июл 16:02:15
Зохирбек
Энг зур стиль Исломи Ахмедов тавсияётган стиль,у киши ва унинг кул остида ишлаб келаётган инструкторлар стили ажойиб,ёрамиз, Тарвузни пичоксиз суйсак.
+1   
07 июл 18:43:29
Aral988
Суперлигага ВАР керакми у ким булибтики ундан буни сураяпсиз Металлургнин максади пахтакорни чемпион килишку узаро уйинларда +6 изидан кууиб келятган рахибларни ютиш куйилган металургга
+1   
07 июл 18:05:54
2503
янгиликка утишни ҳеч ким ҳоламайди,бирон янгилика утишда малум камчиликлар булиши бу табий хол,бутин дунё варни қулаб қуватлаётган бир пайтда биз варга таёр эмасмиз дейишимиз нотуғри,бутин дунё варни қулаябдими таёр булсак булмасак биз ҳам вар ишлатишга мажбурмиз,вар ишлаган уйинларда ҳеч булмаганда жамоалар вар бор деб камро қуполик ишлатишади демаки варни зараридан кура фойдаси бизга купро тегади
+1   
07 июл 17:29:56
жахонгир
Хато бусаям европа стандартига караб кетвуриш керак. Улардан куп нарса урганиш керак. Хаммаси ВАР керакмас деб йиглайди. Бутун дунёга тугри кеган ВАР бизга кеганда ишлатгимиз кемай колади. Шу эскича ишлаш бизи жахон чепионати тугул Осиёда хам еб юрибмиз шарманда булиб.
+1   
07 июл 16:51:48
$$$$$_1978
САдагилардан илтимос терма жамоала кайси тренерларни номзоди куриляпти шу хакидаям купрок макола ёзиб туринглар
+1   
07 июл 16:48:53
fc Surxon
Uzbek futbolini uslubi oddiy qanotdan hujumga oshiriladi butun osiyo yodlab olga bizni uslubni bizga yangicha uslub kerak karlos keyrushni olib kelish kerak
+1   
07 июл 16:44:21
Бахтийор Ашуров
bobir1984 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Iltimos Dustlar bir birimizdi kamsitishdi komandalarimizdi yerga urushdi joyi kelganda daje ulim tilashlarimizdi sekin sekin yigishtirilik kopincha onadan ham keladigan komentlani uqib qolamizdi stadioni qayerda joylashganini bilmidigan userlarimiz bor hammaniki uziga hammani komandasi uzi uchun yahshi lekin boldi yetadi dunyo virus bilan kurashmoqda bir birimizdi duo qilaylik bu kunlar utib ketsin.
Тўғри айтасиз сайтда мана шундақанги бемаза коментлар жуда кўпайиб кетди.Базилар сўкиниб,мақолага алоқаси йўқ томонларга ўтлаб кетишиябди.Тўғри ҳар доим фикрга қарама-қарши фикрлар дойим бўлган.Фақат қўполлик билан эмас.
-1   
07 июл 18:01:50
Nishon 4chi savxoz
Hakamlarga var dan foydalanganda 90 sekundlik limit quyiw kerak, wunda tezkor qaror ciqaradi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика