Мирзаев, Мўминжонов, Ортиқов, Қиличев... "Металлург" раҳбарияти ва мураббийлар штаби таништирилди
08 мар 15:18
Янгиликлар
Мирзаев, Мўминжонов, Ортиқов, Қиличев... "Металлург" раҳбарияти ва мураббийлар штаби таништирилди
"Жамоа олдида турган вазифа аниқ — Суперлигага чиқиш. Шу боис, клуб таъсисчиси 2026 йилнинг 26 январь кунидан бош директор лавозимига Мирзаев Улуғбек Абдусаттаровични тайинлади. Тажрибали мутахассис билан уч йиллик битим имзоланди.
Шунингдек, жамоа бош мураббийи сифатида Илҳом Мўминжонов билан 2028 йилнинг охирига қадар мўлжалланган шартнома тузилгани ҳақида куни-кеча ЎзПФЛ ҳам эълон қилди.
Клуб спорт директори лавозимида Фарзод Зарипов фаолият олиб борадиган бўлди.
Бундан ташқари, Мўминжоновга яна бир қатор мутахассислар ёрдам беради", – дейилади бекободликлар хабарида.

Дурбек Умаралиев — бош мураббий ёрдамчиси
Андрей Шумара — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
Акмал Ортиқов — дарвозабонлар мураббийи.
Ойбек Қиличев — селекционер мураббий
Исломбек Рустамов — таҳлилчи
Ғофуржон Жўраев — шифокор
Равшан Бегматов — маъмур
Мансур Бойназаров — маъмур
Мухтор Мардонов — массажчи
Аброр Рустамов — массажчи
Жасурбек Умаров — видеооператор
Алишер Тошматов — хавфсизлик офицери
Омонбой Тўхтамирзаев — медиа-офицер
Шу билан бирга, Жамшид Мирабдуллаев клуб техник директори лавозимида фаолиятини давом эттиради. Нозим Эсонов эса селекционер вазифасида иш олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар