Ўзбек футболи афсоналари хотирасига бағишланган турнир давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
23 апр 2014
Тошкент вилоятида Ўзбекистоннинг ўтмишдаги афсонавий футболчилари – Михаил Ан, Владимир Федеров ҳамда Олим Ашировларнинг ҳотирасига бағишланган XXV анъанавий республика турнири бўлиб ўтмоқда.
21 апрель, душанба куни Тошкент вилоятида Михаил Ан, Владимир Федеров ва Олим Аширов ҳотирасига бағишлаб ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган анъанавий турнир старт олди.

Тошкент вилоятининг 4 туманида бўлиб ўтадиган турнир 26 апрель кунигача давом этади. Турнирда 2000-01 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат жами 36 жамоа қатнашмоқда. Турнирнинг асосий баҳслари Янгийўл туманидаги «Жўра Хонназаров» номидаги стадионда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com