Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди

Aslanov Jasurbek
3 мар 2025
Озарбайжон чемпионатининг 25-турида ўзбекистонлик футболчилар тўп тепадиган "Сумқайит" "Қорабоғ"ни қабул қилди.

"Сумқайит" шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонликлар Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддиновлар ушбу баҳсда иштирок этишди. Абдихолиқов баҳсни тўлиқ ўтказган бўлса, Жалолиддинов 85 дақиқада захирадан майдонга тушди.

3 мар 2025, 20:30
Sumqayıt — Qarabağ
0 – 2
Тугади



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia