UZ

Сўнгги янгиликлар

02:21Шомуродовнинг "Шальке" ўтишига қаршилик қилиши мумкин бўлган рақобатчи кимлиги маълум (таҳлил)  3 01:57Канте қайтди   0 01:31"Валенсия" "Фиорентина" сардорига кўз тикди   0 01:09"Арсенал" бош директори ишдан кетди   0 00:40"Арсенал" Коутиньо учун курашга қўшилди   1 00:09АПЛ. Тур ўйинлари вақти эълон қилинди   1 23:51"Манчестер Юнайтед" Вернерни кузатишда давом этмоқда   2 23:28Ибрагимович Швецияга учиб кетди   0 22:55Расман: А Серия 20 июндан қайта тикланади!   2 22:29"Наполи" Бога учун 22 миллион евро таклиф қилмоқда   0 22:05Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ  30 21:56Агент: "Шомуродов Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмас, унинг кейинги мақсади маълум"  10 21:50Шевченко: “Ўша 12 сонияни ҳеч қачон ёдимдам чиқармайман”  3 21:25“Ньюэллс Олд Бойз” вице-президенти: “Месси “Барселона”ни тарк этиб, бизнинг клубга келади”  2 21:10Дунёнинг энг бой клублари рейтинги янгиланди  8

Ўз даврининг энг кучли ҳужумчиларидан бири Габриэль Батистута ҳақида Янгиликлар

Ўз даврининг энг кучли ҳужумчиларидан бири Габриэль Батистута ҳақида

"Фиорентина" тарихидаги ажойиб футболчилардан бири Батигол ҳақидаги қизиқарли фактлар билан танишиб чиқинг.

Таржимаи ҳол

Аргентиналик футболчи Габриэль Батистутанинг номи 90-йилларда машҳур бўлиб кетди. У ўшанда Италиянинг "Фиорентина" клуби сафида 269 ўйинда 168та гол уришга муваффақ бўлганди. Италия жамоаларида тўп тепиш жанубий америкалик ҳужумчига катта шон-шуҳрат олиб келди: "Фиорентина"дан кейин "Рома" ва "Интер"да ўйнади. Батистута Аргентина футбол тарихида терма жамоанинг энг яхши тўпурарларидан бўлган, хатто ҳозиргача шундай.


Болалиги ва ёшлиги

Батистута — қатъиятлилик ва меҳнатсеварлик билан ўз касбининг юқори чўққисига чиқа олганлардан биридир. Аммо ажабланарли томони шундаки, Батистута ҳеч қачон футбол ҳақида орзу қилмаган экан. У аслида спортнинг бошқа турига қизиққан. Бўлажак юлдуз футболчи Аргентинанинг кичкина Авельянеда номли қишлоғида 1969 йилнинг 1 февралида таваллуд топган. Габриэльнинг болалиги Реконкиста шаҳарчасида ўтди, оиласи яхшироқ яшаш мақсадида 1975 йил ўша ерга кўчиб борганди. Габриэльдан кейин яна 3та қизалоқ дунёга келди — Элиза, Алехандра ва Изабелла.

Оила оддий ҳаёт кечирарди: отаси Омар қассоб бўлган, онаси Глория эса мактабда котиба бўлиб ишлаган. Қолаверса, молиявий инқироз туфайли оилалар пулни янада тежаб яшарди. Болакай эса кун бўйи тўп тепар ёки балиқ овларди.

Батистута тўпни ажойиб тарзда назорат қилиши билан кўпчиликни ҳайрон қолдирарди, уни айниқса баскетбол ром этарди. Лекин 1978 йил Аргентинада бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатидан сўнг (Аргентина термаси тарихида илк бор ғолиб бўлганди), Батистутанинг орзулари буткул ўзгариб кетди.


Футбол

9 ёшли болакай футбол мактабида таҳсил олиш учун рўйхатдан ўтди. Габриэльнинг иқтидорини дарҳол сезишди, натижада у "Ньюэллз Олд Бойз"нинг ёшлар клуби сафида тўп тепа бошлади. Орадан ўн йил ўтди ва айнан шу клуб сафида профессионал футболда дебют қилди: 24 учрашувда 7та гол урди. Аммо у ерда узоқ қолмади.

1991 йил у Италиянинг "Фиорентина" жамоасига бориб қўшилди. Европа футболи скаутлари Батистутани Аргентинанинг "Бока Хуниорс"даги муваффақиятли ўтказган мавсумидан сўнг танишган эди. Табиийки, Габриэль шартнома имзолаётган вақтида Италиядаги фаолияти унга шунчалик машҳурлик келтиришини ҳаёлига ҳам келтирмаган эди. Батистута Флоренция клуби билан муваффақият ҳам қозонди, қийин дамларни ҳам бошдан ўтказди. 1992/93 йилларда Батистутанинг 13та голига қарамай, "фиалкалар" қуйи дивизионга тушиб кетдилар. Бир қанча кучли футболчилар ўшанда клубни тарк этиб кетди, аммо Батистута жамоасига содиқ қолди. У бу узоқ давом этмаслигини сезгандек, гўё. Келаси мавсум "Фиорентина" В Серияда ғалаба қозониб, элитага қайтади, Батистута эса бундан илҳомланиб, янада кучли ўйинлар намойиш эта бошлайди.

1995/1996 йилги мавсумда аргентиналик 26та гол билан Италия Кубогини қўлга киритади. Шунингдек, "А Сериянинг энг яхши тўпурари" мукофотига сазовор бўлади. Келаси йили эса легионер ўйинчи ўз клуби билан Италия Суперкубогига эга чиқади. Ажойиб футбол ўйинлари ва самарали голлари туфайли итальян мухлислар аргентиналикни Батигол деб чақира бошлайдилар.




1998 йил Аргентина Габриэль Батистутани "Йилнинг энг яхши футболчиси" дея эътироф этди. Бу кунга қадар у Аргентина миллий термасида тўп тепаётганига етти йил бўлганди. ЖЧ-1998 Батистутанинг чиройли голлари туфайли кўпчиликнинг ёдида қолган. Ямайкага қарши баҳсдаги 5та голнинг 3таси қаҳрамонимиз томонидан амалга оширилганди. Ҳа айтганча, "Чайф" гуруҳининг машҳур қўшиғи айнан шу ўйиндан илҳомланиб ёзилган экан.

Худди "Фиорентина" ва Батистута бир-бири учун яратилгандек эди. Аммо Батиголнинг минг уринишларига қарамай, у ўзининг азалий орзусига эришолмади — Италия чемпиони бўлиш. "Фиалкалар" қай йўл билан бўлмасин, "Милан", "Интер", "Рома", "Ювентус" каби гранд жамоалардан ўзиб кетолмади.

Янги аср бошида "Фиорентина" инқирозга юз тута бошлади ва клуб президенти ўзгарди. Бунинг оқибатида Батигол "римликлар" сафига кетди. Трансфер "Рома"га 30 млн долларга тушди, бироқ бу Батистутанинг орзуси амалга ошишига ёрдам берди: Италия чемпиони бўлди. Аммо келаси мавсум Батигол яхши ўйнолмади — ёшлигида олган жароҳатлар унинг фаолиятига соя сола бошлади, бу эса "бўрилар" мураббийи Фабио Капеллони норозилига сабаб бўлди.

Натижада форвард 2003 йил Миланнинг "Интер" клуби томон йўл олди, аммо Батистута у ерда бундан ҳам ёмонроқ ўйнади — 12 ўйинда 2та гол. Кейин эса Қатарнинг "Аль-Араби" клубида икки йил мобайнида тўп тепди. 2005 йил эса жароҳатлардан анча азият чеккан фахрий ўйинчи фаолиятини якунлади. Футболчи ўша даврлар ҳақида Испаниянинг Marcа нашрига қуйидагиларни сўзлаб берганди: "Кунларнинг бирида кучим қолмаганини тушуниб етдим, соғлиғим анча ёмонлашганди. Охирги ўйинимдан сўнг орадан икки кун ўтиб, ётиб бир неча кунгача юра олмагандим. Оёқларим, айниқса ўнг оёғим қақшаб оғрирди. Буни тасаввур ҳам қилолмайсиз".


Шахсий ҳаёти

Баланд бўйли (185 см), кўк кўзли, "олтин сочли" Батистутанинг аёллар бобида ҳам омади келди. Футболчи 1990 йил 28 декабрь куни уйланди. Спортчининг турмуш ўртоғининг исми Ирина Фернандес. Уларнинг 4та ўғил фарзандлари бор — Тьяго, Луис, Хоакин ва Шамель. Ёшлар илк бор Ирина 15, Габриэль эса 16 ёш бўлганида танишган эдилар. Аввалига Ирина йигитчанинг муҳаббатини рад этган, аммо футболчи вақт ўтиши билан севгилисининг кўнгилига йўл топа олганди.

Габриэль Батистута ҳозир

Мухлислар Батиголнинг ҳаётини ҳалигача кузатиб юрадилар. Футболчи Инстаграмда ўз шахсий саҳифасига эга. Батистутанинг ашаддий мухлислари касаллик ўйинчини тарк этгани ва у соғайиб кетганидан хурсанд эканларини репост ва изоҳлар орқали айтиб туришади. Ҳозирги кунда у "Колон" клубида спорт директори лавозимида фаолият юритади. Бўш вақтларида эса гольф ёки поло ўйнаб туради.


Қизиқарли фактлар

— Габриэль Батистута актер сифатида ҳам анча танилган. "Ёввойи фаришта" сериалида роль ижро этган.
— "Фиорентина" мухлислари ўз кумирларининг содиқлиги учун клуб стадионида ҳайкал ўрнатишган. Аммо ҳужумчи жамоадан кетганидан сўнг, ҳайкални олиб ташлашди.
— Батистута автобиографик китобини чоп этган.


Эришган ютуқлари

"Фиорентина"
1993-1994 — В Серия ғолиби
1995-96 — Италия Кубоги соҳиби
1996 — Италия Суперкубоги соҳиби
"Рома"
2000-2001 — Италия чемпиони
2001 — Италия Суперкубоги соҳиби

Аргентина терма жамоаси
1991, 1993 — Америка Кубоги ғолиби
1992 — Фахда қироли Кубоги соҳиби
1993 — Франки Кубоги соҳиби
Шахсий ютуқлари
1991, 1995 — Америка Кубогининг энг яхши тўпурари
1991 — Жанубий Америка чемпионатининг энг яхши тўпурари
1992 — Конфедерациялар Кубогининг энг яхши тўпурари
1994-1995 — Италия чемпионатининг энг яхши тўпурари
1995-1996 — Италия Кубогининг энг яхши тўпурари
1998 — Аргентинада йил ўйинчиси
1994 — ЖЧ "Бронза бутса"си эгаси
1998 — ЖЧ "Кумуш бутса"си эгаси
1999 — Италияда энг яхши чет эллик ўйинчи
2004 — Қатар чемпионатининг энг яхши тўпурари


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
28 мар 22:37:56
жураев 6566
БАТИ ГОЛ
+1   
28 мар 23:01:13
Patrick
Эххх ўша дамлар... Батиголни ўйинларини соғинади одам. Кунлар келиб, Месси, Роналдуни хам ўйинларини соғинамиз.
   
30 мар 23:04:44
FKBUXARA
Батистута энг яхши курган хужумчиларимдан бири Фифа 98 даги ударник уйинчилардан бири эди эх уща дамлар
   
29 мар 07:11:17
пан Клякса
Евойи фариштадан кейин таниганман, у пайтлар футболдан йирок буганман.
   
29 мар 01:15:58
Дилшод Турсинов
94 йилги жахон чемпионатида Грециягаям 3та гол урганди, битта Марадона урганди, МЮга урган голи ҳақиқий шедвр
   
28 мар 23:15:48
НАВБАХОР Н
Ооооо мени энг ёктирган хужумчим айникса мени севимли клубим МЮ га шунаканги шедевер гол урганди халихамон эсимда
   
28 мар 23:05:20
Mirshohid
Zo'r uyinchi edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг