Оуэн Харгривз: "ПСЖ Неймар ва Кавани билан ЧЛдаги ҳар қандай жамоани қўрқита олади"

Aslanov Jasurbek
13 фев 2019, 11:45
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Оуэн Харгривз ПСЖнинг манкунианлар устидан қозонган ғалабаси (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Икки етакчисисиз бундай ўйин кўрсатиш - парижликлар учун катта муваффақият.

Мавсум олдидан улар жаҳон даражасидаги дарвозабон Буффон ва тактика устаси Тухелни олишди.

Кавани ва Неймар сафга қайтганида, ПСЖ Чемпионлар лигасидаги ҳар қандай жамоани қўрқита олади" - дейди Харгривз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BT Sport