

"Ҳамма учун катта хавф туғдирадиган ҳақиқий жамоа – бу "Манчестер Сити". Ҳамма "Сити"нинг очко йўқотишини кўришни хоҳлайди. Бу чемпионлик пойгасида муҳим лаҳза бўларди, айниқса, аввал "Эвертон" ҳисобда олдинда борган пайтда. "Сити", шубҳасиз, титулдан осон воз кечмайди", – деди Оуэн.
"Манчестер Сити" 37 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. "Эвертон" эса 16 очко билан 17-ўринда бормоқда.



