

Куни кеча "Фулад" Эрон чемпионати 2-турида ўз майдонида "Мес Рафсанджан" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсда Юсупов "Фулад" дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади ва гол ўтказмади. 1-турда ҳам Юсупов "Нассажи"га қарши баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган эди.
Эътиборлиси Эрон чемпионатининг дастлабки 2 та турида фақатгина Юсупов ўз дарвозасидан умуман гол ўтказиб юбормади. Қолган ҳеч бир клуб посбони бундай натижага эриша олмади.
"Фулад" навбатдаги ўйинни 30 август куни сафарда Остон Ўрунов тўп тепаётган "Персеполис"га қарши ўтказади.



