UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  8 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Ўтиш ўйини. "Андижон" "Нефтчи"ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди Янгиликлар

Ўтиш ўйини. "Андижон" "Нефтчи"ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди

Про лигада 2-ўринни эгаллаган “Нефтчи” ҳамда Coca Cola Суперлиганинг 13-жамоаси бўлган “Андижон” иштирокидаги учрашуви давом этмоқда.

 Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 



Ўтиш ўйини
НЕФТЧИ - АНДИЖОН 1:3
15 декабрь 2020 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони.
Ҳакамлар
: Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Тимур Гайнулин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Гол: Отабек Зокиров 8, 1:0, Дониёр Абдумманопов 31, 1:1, Фарҳод Сохибжонов 33, 1:2 Жамшид Ҳомидов 89, 3:1

"Нефтчи": 21. Фаррух Турдалиев, 4. Миржалол Неъматов, 7. Мансуржон Саидов (С), 9. Отабек Зокиров, 10. Исломжон Тошпўлатов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёрбек Ирматов, 34. Рустамжон Абдухамидов (31. Павел Смоляченко), 38. Умар Адхамзода, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 94. Анваржон Ҳожимирзаев.

Захира: 96. Шуҳратилло Раҳмонов, 3. Тимур Султонов, 5. Элдор Эргашев, 8. Исломбек Каримов, 31. Павел Смоляченко, 70. Достонбек Бобожонов, 93. Сирожиддин Аллаев, 99. Илҳомжон Ваҳобов.

"Андижон": 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 8. Фарҳод Бекмуродов, 17. Абдулло Олимов (С), 22. Усмонали Исмоналиев, 25. Қаҳрамон Баҳодиров, 28. Фарҳод Соҳибжонов, 33. Дониёр Абдуманнопов.

Захира: 13. Муҳаммадсолих Убайдуллаев, 11. Сирож Мелиев, 20. Асилбек Азизов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Муҳаммад Юлдашев, 80. Шаҳбоз Жумабоев, 99. Жамшид Ҳомидов.



ЯНГИЛАШ

Учашув якунланди. "Андижон" Суперлигада қолиш вазифасини уддалади. Ажойиб ўйин учун икки жамоага ҳам раҳмат айтиб қоламиз!

90+1. Ўзгариш. Азамат Исроилов ўрнига Асилбек Азизов ўйинга қўшилди.

Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди. 

89. Гооооооол. "Андижон" ўйин тақдирини ҳал қилмоқда. Жамшид Ҳомидов "Нефтчи" ҳимоясидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб гол урди.  




Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. 

82. Ўзгариш. Мансуржон Саидов ўрнида ўйинни Элдор Эргашев давом эттиради.

79. Ҳавфли вазияяят. "Нефтчи"да ҳисобни тенглаштириш учун жуда яхши вазият юзага келганди. Яна ўша Ҳожимирзаев.

70. Ўзгариш. Қаҳрамон Баҳодиров ўрнига Жамшид Ҳомидов, Абдулло Олимов ўрнига Сирож Мелиев майдонга тушди. 

Темп бироз пасайди. Жамоалар ҳужумга ҳужум билан жавоб қайтармоқда.

53. Уххх, Ҳожимирзаевнинг зарбаси ҳавфли чиқди. 

51. Огохлантириш. "Андижон", Азамат Исроилов.

46. Зарбаааа. Фарҳод Мираҳматовнинг зарбаси ўта кучли чиқди

Иккинчи бўлим бошланди. 

45+2. Биринчи бўлим якунланди. 

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

33. Гооооол. Супергооол. Нималар бўляпти? "Андижон" иккинчи голни урмоқда. Фарҳод  Сохибжонооов жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бахтиёр Қосимовнинг жарима зарбасидан узатмасини Сохибжонов қабул қилиб олди ва дарвозанинг юқори бурчагига зарба йўллади.




31. Гооооол. Меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Дониёр Абдуманнопов. Катта тезликда олдинга ўтиб рақиб ҳимоячиларини ортда қолдириб гол урди. 




30. "Андижон"да ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келганди. Фаррух Турдалиевдан сейв.

26. Огохлантириш. Бахтиёр Қосимов огохлантирилди.

24. Зарбаааа. Анваржон Ҳожимирзаевнинг зарбаси ҳавфли кўриниш олди. 

19. Уххххх. Фарҳод Сохибжоновнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

17. Ўзгариш. "Нефтчи" таркибида Рустамжон Абдухамидов ўрнига Павел Смоляченко майдонга тушди.

13. "Андижон"нинг қанотдан уюштирган ҳужумини ҳимоячилар қайтарди. 

8. Гооооооол. "Нефтчи" учрашувда тезкор гол урди, Отабек Зокиров ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. 




6. Ҳавфли вазият. Отабек Зокиров чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кириб зарба йўллади. Бироқ ноаниқ.

Ўйинга старт берилди. 

Икки жамоа футболчилари майдонга чиқиб келмоқда. Демак, бошладик!

Учрашув бошланиш арафасида. Олдинда бизни қизиқарли ва муросасиз ўйин кутмоқда. 

Жамоалар чигилёзди машғулотларини бошлаб юборишди. 

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари. "Нефтчи" - "Андижон" ўйинидан матнли трансляциямизни бошлаймиз. 

- Ўйин соат 14:00да бошланади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика