Ўтган мавсум «Навбаҳор»да ҳаракат қилган Сияваш Ҳақназарининг янги жамоаси маълум

Khoja
27 янв 2025
Сўнгги уч йилни Ўзбекистонда ўтказган Сияваш Ҳақназари фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттиради.

29 ёшли ярим ҳимоячи «Нассажи Мазандаран» клуби билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Сияваш ўтган мавсум «Навбаҳор» сафида 34 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 6 та гол ва 3 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia