Отабек Зокиров: "Ҳамма хато қилади"
13 апр 2018 17:58
Янгиликлар
Ушбу турда Олмалиқнинг АГМК жамоаси "Қўқон-1912" клубига қарши баҳс олиб борди ва нурсиз дуранг қайд этди. Учрашувдан сўнг АГМК жамоаси футболчиси Отабек Зокиров ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Қўқон-1912"га қарши учрашувда мураббийимиз берган кўрсатмаларни тўғри бажаргандик, афсуски бироз омадимиз келмади. Бу йилги Суперлига баҳсларида барча ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Шунинг учун ҳам ҳар бир жамоа майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиқяпти.
Биз барча рақиб жамоаларни ҳурмат қиламиз. Чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Ҳакамлик борасида ҳеч нарса дея олмайман. Ҳамма хато қилади. Секин-аста барчаси яхши бўлади. АГМК жамоасининг ички муҳити аъло даражада. Бош мураббий Виктор Кумиков кучли мутахассис, жуда ҳам талабчан инсон", - дейди Отабек Зокиров
Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар