Отабек Шукуров: "Ўз майдонимизда ютқазиб қўйиш аламли"

Aziz Tukhtamuradov
2 мар 2016
"Бунёдкор" футболчиси Отабек Шукуров "Ал Наср"га қарши ўйиндан сўнг микст-зонада ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин бошидан рақиб назоратни қўлга олди. Шу сабабли ўйин оғир бўлди. Чарчоқ аломатлари ҳам сезилди. Агар вазиятлардан фойдалана олганимизда натижа ҳам, ўйин ҳам бошқача бўларди. Ўз майдонимизда ютқазиб қўйиш аламли. Бу ўйинни тезроқ унутиб, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз лозим.

Мураббий вазият бўлса узоқдан зарба беришни кўрсатма берганди. Билмадим, чарчоқ таъсир қилдими... Ўйлаган режаларимиз амалга ошмади", - дейди Шукуров.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia