UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  5 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:57Суперлига. Бугун 6-тур якунланади  4 08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  24 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  28 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  11 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  13 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  11 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  12 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  11 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3

Отабек Шукуров: “Жарима тўпига яқинлашаётганимда айрим жамоадошларим масофа узоқ дея ишонмаганди” Янгиликлар

Отабек Шукуров: “Жарима тўпига яқинлашаётганимда айрим жамоадошларим масофа узоқ дея ишонмаганди”

2013 йили Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси дея эътироф этилган Отабек Шукуров жорий мавсумни “Бунёдкор” таркибида бошлаганди.

Аммо иқтидорли футболчи жамоада юзага келган рақобатда ютиб чиқа олмади. Натижада Шукуров кўп вақтини захирада ўтказди. Давралар оралиғида эса Отабек жамоасини ўзгартиришга қарор қилиб, “Бухоро”га кўчиб ўтди. Айтиш керакки, янги жамоасида 20 ёшли футболчи етакчилардан бири бўлди. Бухороликларнинг сўнгги турда “Сўғдиёна” устидан қозонган ғалабасида Шукуров муносиб ҳисса қўшди. Айниқса унинг жаримадан урган голи жуда чиройли кўриниш олди. Отабек билан суҳбат чоғида бу ҳақда тўхталиб ўтдик.

- Отабек, аввало жамоангизнинг олий лигада жон сақлаб қолгани билан табриклаймиз. Айтингчи ёзда “Бухоро” сафига келаётганингизда элитада олиб қолишга қанчалик ишонгандингиз?  
- Фикрингиз тушундим. Биласизми давралар оралиғида бухороликлар лагерига келиб қўшилишдан олдин шахсан мен жамоани олий лигада қолишига ич-ичимдан ишонгандим. Чунки бунга имкониятларимиз етарлича эди. Қолаверса олий лигада истаган рақиб билан бемалол ўйнаб, ютишингиз ҳам мумкин деб ўйлайман. Чемпионликни қўлга киритган “Пахтакор”га қарши ҳам астойдил ўйнаса ютиш мумкин. “Бунёдкор”ни ҳам мағлуб этса бўлади. Футболда ютқазмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. 



- Жуда қийин бўлган вазифани бажардинглар. Жамоа бунга қандай эришди?
- Жамоада ички муҳит аъло даражада эди. Мураббийлар штабида малакали мутахассислар фаолият олиб бораётгани сир эмас. Қолаверса таркибда ҳам юқори савиядаги футболчилар жамланган. Элитада қолиш осонликча бўлмади. Бунинг учун ҳамма бир ёқадан бош чиқарди. Иккинчи давра ўрталарига келиб, “Навбаҳор” ва “Шўртан”га имкониятни бой берганимиздан кейин руҳий холат кўнгилдагидек эмасди. Аммо кейинчалик “Металлург” ва “Нефтчи”ни мағлуб этганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч ортди. Чемпионатнинг охирги учта турида бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Биргина дуранг ҳам вазиятни салбий томонга оғдириб юборишини яхши тушуниб тургандик.

- Чемпионатнинг сўнгги тури “Бухоро” учун гўёки финалдек ўтди. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа. Кучлилар сафида қолиш учун кураш олиб бораётган икки жамоа ўртасидаги баҳс эди. Майдонга фақат ва фақат ғалаба қозониш илинжида тушгандик. Шу боис дастлабки дақиқалардан бошлаб, асосий эътиборни ҳужум қилишга қаратдик.

- Аҳамиятлиси мазкур учрашувнинг дебочасида масофа узоқ бўлишига қарамай жаримадан гол урдингиз. Фақат очиғини айтинг, тўпга яқинлашаётган пайтингизда гол уришингизга қанчалик ишонгандингиз?
- Бу биринчи маротаба жарима зарбасидан гол уришим эмасди. Бундан олдин “Нефтчи”га қарши учрашувда ҳам жаримадан тўп киритгандим. Шундан кейин қўрқмасдан жарима зарбаларини тепишга харакат қиляпман. Жиззахдаги ўйинда ҳам масофа узоқ бўлсада омадимни синаб кўрмоқчи эканлигимни айтдим. Аммо шу пайтда айрим жамоадошларим менга ишонмагандек бўлиб, узоқ эканлигини айтди. Шунга қарамай барибир аҳдимдан қайтмадим ва тўғри дарвоза томон зарба беришга қарор қилдим. Юз фоиз гол уришимга ишонгандим дея олмайман-ку лекин шунга харакат қилганим аниқ. ВИДЕО

- Давралар оралиғида “Бухоро”га кўчиб ўтишингиз бу – бизнингча “Бунёдкор”да асосан захирада ўтириб қолганингиз билан боғлиқ бўлса керак. Шундайми?
- Ҳа. Менга кўпроқ ўйин амалиёти зарурлиги боис ҳам иккинчи давра арафасида жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. “Бухоро”га мени Жамшид Саидов билан Тачмурод Агамуродов таклиф этганида уларга розилик бердим. 



- Эндиги режаларингиз қандай?
- “Қалдирғочлар” билан амалда шартномам бор. Шу боис энди яна Тошкент клубига қайтсам керак. Насиб қилса қишки йиғинлар чоғида ўзимни кўрсатиб, “Бунёдкор”да ҳам асосий таркибда ўйнай олишимни исботлайман.  

- Сўнгги савол. Яқинда Осиёнинг “Энг яхши ёш футболчиси” бўлишга яқин турган номзодлар эълон қилинди. Сиз билан ёшлар терма жамоасида бирга ўйнаган дўстларингиздан қайси бирини бу борадаги имкониятини юқори баҳолайсиз?
- Бу хабарни эшитганимдан жуда хурсанд бўлдим. Уларнинг ҳаммаси билан яқин дўстмиз. (Кулиб) Менга қолса совринни уччаласига ҳам берган бўлардим. Назаримда Достон билан Элдорнинг имконияти бироз юқорироқ.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика