UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  0 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  3 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  1 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  236 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16

Отабек Нарзуллаев: “Динамо”нинг таклифи мен учун қизиқарли туюлди” Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: “Динамо”нинг таклифи мен учун қизиқарли туюлди”

Сўнгги йилларни “Шўртан” жамоасида ўтказиб келаётган Отабек Нарзуллаев куни-кеча ғузорликлар билан хайрлашди.

Тажрибали футболчи кейинги фаолиятини “Динамо”да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Нарзуллаевнинг ўзи билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни таъкидлади.

- “Шўртан” билан хайрлашганим рост. Жамоани ўз ихтиёрим билан тарк этдим. Чунки “Динамо”дан чорлов бўлди ва бу мен учун қизиқарли туюлди. Самарқандликлар устози Даврон ака Файзиев билан муносабатларимиз яхши. У киши менга ишонч билдириб, жамоасида кўришни истаётганини билдирди. Қолаваерса “Динамо”даги шароитлар ижобий томонга ўзгарган. Жамоанинг олдига аниқ вазифа қўйилган. Яъни мавсумнинг қолган қисмида Суперлига йўлланмаси учун курашамиз. Тўғри, бу борада имкониятларимиз у қадар зўр эмас. Лекин ҳар бир учрашувда ғалаба учун чиқамиз.

- “Шўртан”ни олдига йил бошида кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилганди. Аммо шунга монанд шароит яратиб берилмагач, натижалар ҳам ўхшамади. Яширишни кераги йўқ, маълум муддат ойлик маошларни олмасдан юрдик. Яқинда молиявий масалалар ижобий томонга ҳал бўла бошлади. Раҳбарият яқин орада мен билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилишларини билдирди. Ғузор жамоасидаги фаолиятимдан нолимайман. У ерда ўзимни ҳар доим эркин ҳис қилганман. Ҳеч қандай муаммога дуч келмадим. Шунинг учун улар билан дўстона равишда хайрлашиб, насиб қилса кейинчалик ҳам бирга ҳамкорлик қилишимиз мумкинлигини билдирдим.

- Имиджимни ўзгартирганимнинг боиси – яқинда ўз майдонимизда қайсидир ўйиндан олдин йигитлар билан ўзаро баҳслашдик. Яъни ўша ўйинда гол ураман ва “Шўртан” ғалаба қозонади деб вада бергандим. Акс холда сочимни бутунлай олдириб юборишга рози эканлигимни билдирдим. Воқеалар ривожи мен учун салбий кўриниш олди. Шу боис сочимни бутунлай олдириб юборишга мажбур бўлдим (кулади) – дейди Отабек Нарзуллаев.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика