Остон Ўруновнинг жамоаси Еврокубокларда ўзини кўрсатмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
20 авг 2021, 09:12
Ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп тепаётган "Уфа" клуби бош директори Шамиль Газизов жамоа мақсади ҳақида гапирди.

"Еврокубокларга йўл олиб, у ерда ўзимизни кўрсатиш бош мақсад. Спортда бу муҳим. Бу бошқа жараёнларга ҳам таъсир қилади. 

Агар натижа бўйича муваффақиятга эришсак, бу молия, мухлислар ва трансферлар борасида ҳам ижобий бўлади. 

Бизда масалан Англия билан таққослаганда даромад манбамиз кўп эмас. Лига ҳам пул тўламайди, ТВдан келадиган пул кам, чипталар ҳам арзон. 

Манбалар кам, лекин биз улардан максимал равишда фойдаланишга ҳаракат қиламиз", - деди Газизов. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru