Остон Ўрунов «Спартак» сафида тиббий кўрикдан ўтди. Трансфер ҳақида яқин икки кун ичида эълон қилинади

Narzulla Saydullayev
3 авг 2020, 23:25
«Уфа» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов «Спартак»ка ўтиши деярли аниқ.

19 ёшли хавбек Москва клуби сафида бугун тиббий кўрикдан ўтди, унинг трансфери ҳақида эртага ёки индинга эълон қилинади. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» журналисти Вячеслав Короткин ўз телеграм-каналида маълум қилди.

Олдинроқ «Спартак» ўзбекистонлик футболчи учун 2 миллион евро тўлаши ҳақида хабар чиққанди. Бундан ташқари, Ўрунов янги клуби сафида йилига 600 минг евро маош олиши ҳақида ҳам хабар берилганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: