

Йиғилишда 2023 йилда ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ЖЧ мезбони номи маълум бўлди. ФИФА расмий сайтининг берган маълумотига кўра, Индонезия ўсмирлар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилади. Мусобақа 10 ноябрдан 2 декабргача ўтказилади. Унда 24та терма жамоа иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубогида кучли тўртликка кирса, мундиал иштирокчисига айланади.



