Оскар: "Агар Коста Хитойга кўчиб ўтмоқчи бўлса, хурсанд бўламан"

Aslanov Jasurbek
16 май 2017
"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирги кунда "Шанхай SIPG" шарафини ҳимоя қилаётган Оскар Диего Костанинг Хитойга ўтиши борасидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Диегога қандайдир маслаҳат беришим қийин. Ягона айтишим мумкин бўлган нарса, Хитойдаги ҳаётимдан роҳатланяпман.

Муаммойим йўқ. Маданият меникидан фарқ қилади, аммо аста-секинлик билан кўникяпман. Ҳар бир инсон нима хоҳлаётганини тушуниши керак. Хитойни танлаганимдан афсусда эмасман. Агар Коста бу ерга кўчиб ўтмоқчи бўлса, хурсанд бўламан" - дейди Оскар.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal