UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  7 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  2

Осиё ўйинлари тарихи: Байроқдор Ҳайдаров, чемпион Артур Таймазов ва Вадим Меньков. Доха-2006 ўйинларини ёдга оламиз Янгиликлар

Осиё ўйинлари тарихи: Байроқдор Ҳайдаров, чемпион Артур Таймазов ва Вадим Меньков. Доха-2006 ўйинларини ёдга оламиз

23 сентябрь куни Хитойда XIX Осиё ўйинлари старт олади.

Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ҳисоб бўйича XV Осиё ўйинлари 2006 йилнинг 1-15 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган. 

Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 29 спорт турида 250 нафар спортчи ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 14 та кумуш ва 15 та бронза медалини қўлга киритишган. 



Умумий ҳисобда 40 та медалга эга чиққанмиз. 

Боксчи Ўткирбек Ҳайдаров мусобақада делегациямиз байроқдори вазифасини бажарганди. 


Делегациямиз мусобақа якунига кўра, 7-ўринни эгаллаган. 

Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (11 та олтин):

1. Баҳодиржон Султонов (бокс)

2. Элшод Расулов (бокс)

3. Рустам Саидов (бокс)

4. Вадим Меньков (эшкак эшиш, С-1, 1000 м) 

5. Юлия Борзова (эшкак эшиш, К-1, 500 м)

6. Дилшод Мансуров (эркин кураш)

7. Артур Таймазов (эркин кураш)

8. Владимир Черненко, Руслан Наврузалиев (академик эшкак эшиш, жуфтлик)

9. Севара Ганиева, Зарина Ганиева (академик эшкак эшиш, жуфтлик)

10. Гўзал Хуббиева (енгил атлетика, 100 метрга югуриш)

11. София Каспулатова (каратэ)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика