Осиё ўйинлари. Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди

Narzulla Saydullayev
25 сен 2023
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини ўтказади. Дастлабки рақиб Мўғулистон терма жамоаси бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.

Маълумот учун, гуруҳдаги дастлабки ўйинда мезбон Хитой Мўғулистонни 16:0 ҳисобида таслим қилганди.


Осиё ўйинлари
"А" гуруҳи, 1-тур
Мўғулистон - Ўзбекистон

25 сентябрь 2023 йил. Ханчжоу, "Линпинг" стадиони. 16:30 (Тошкент вақти)



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia