Осиё кубоги. Қатар термаси плей-офф босқичига йўл олган илк терма жамоага айланди!

Administrator
17 янв 2024
Мусобақа мезбонлари гуруҳдан чиқиш вазифасини иккинчи турдан кейиноқ ҳал қилишди.

Ҳозиргина Тожикистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Тожикистонни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Қатар терма жамоаси ўз очколарини олтитага етказди ва гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олиши аниқ бўлди. Қатарнинг энг яқин тақибчиси бўлган Хитой ҳозирда икки очко тўплаган. Гуруҳ босқичи якунланишига бир тур қолганини инобатга олсак, Қатарни энди ҳеч қайси терма жамоа қувиб ўта олмайди.

Шу тариқа, охирги турда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, Қатар терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллайди. 

Осиё кубоги турнир жадвали.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia