Осиё Кубоги. ОФК 2-тур рамзий жамоасини эълон қилди. Ундан Ўзбекистон МТЖ аъзоси ҳам ўрин олди

Sherzod Nurmatov
22 янв 2024
ОФК талқинида Осиё Кубоги мусобақаси 2-тур рамзий жамоаси маълум қилинди.

Таркибдан Ўзбекистон МТЖ футболчиси Аббос Файзуллаев ҳам жой олди. У Ҳиндистон билан ўйинда ҳисобни очган ва фаол ҳаракатлари билан ажралиб турганди.

Дарвозабон – Ҳолид Эйса (БАА)

Ҳимоячилар – Сауд Абдулҳамид (САудия Арабистони), Аҳмад Ал Ҳамиси (Ўмон), Жастин Убнер (Индонезия), Милод Муҳаммади (Эрон)

Ярим ҳимоячилар – Али Мадан (Баҳрайн), Муҳаммад Канно (Саудия Арабистони), Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон), Акром Афиф (Қатар)

Ҳужумчилар – Айман Ҳуссайн (Ироқ), Язан Ал Наймат (Иордания)



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: the-afc.com