UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  0 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  1 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  1 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  2 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  2 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  2 09:51"Локомотив" тажрибали ҳимоячи билан шартнома тузади  3 09:23Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг: "Бугун биз яхшироқ эдик"  5 08:55Фарход Соҳибжонов "Андижон" билан хайрлашди. Унинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  3 08:27"Хоразм"да нима гаплар? Етакчилар билан шартнома узайтирилди ва Тожикистондан дарвозабон келмоқда  5 07:59ОКМК етакчиси фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттириши мумкин  8

Осиё кубоги-2027 саралаши. Туркманистон сафарда, Тожикистон ўз уйида ғалабага эришди Янгиликлар

Осиё кубоги-2027 саралаши. Туркманистон сафарда, Тожикистон ўз уйида ғалабага эришди

Бугун, 25 март куни Осиёда 2027 йилги қитъа чемпионати саралаши 3-босқичи старт олди.

Бу босқичда ЖЧ-2026 саралашининг ҳозирги босқичига чиқа олмаган жами 24 терма жамоа 6 та гуруҳда 6 та йўлланма учун кураш олиб боради. Яъни фақат гуруҳ ғолибларигина Осиё кубогига чиқади.

Туркманистон саралашни сафарда Хитой Тайпеига қарши баҳс билан бошлади. Элман Тагаев ҳисобни очди, бунга мезбонлар Куаменинг голи билан жавоб беришди. Учрашув тугашига 7 дақиқа қолганида Язқилич Гурбановнинг голи Туркманистонга сафардаги муҳим ғалабани келтирди - 2:1. Ушбу гуруҳдан ўрин олган Таиланд - Шри Ланка учрашуви Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланди.





Тожикистон эса ўз майдонида Тимор Лестени қабул қилди ва 3-дақиқада Ваҳдат Ханонов томонидан урилган гол эвазига 3 очкога эга чиқди - 1:0. Тожикистон сафида ўзбек клубларида ўйнаётган Зоир Жўрабоев, Эҳсони Паншанбе, Манучеҳр Сафаров ва Шаҳром Самиев каби футболчилар асосий таркибда майдонга тушишди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Филиппин ўз майдонида Мальдив оролларини 4:1 ҳисобида таслим қилди.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика