

Осиёнинг энг кучли 24 терма жамоаси Осиё футболидаги энг нуфузли соврин учун курашади. 18-марта ташкил қилинаётган мусобақага кўпроқ мухлисларни жалб қилиш мақсадида очилиш ўйини жума кунга белгиланди.

Шу билан бирга, ОФК ва Ташкилий қўмита ҳам узоқ кутилган турнир 8 та стадионда ("Ал Байт", "Ҳалифа", "Ал Тумама", "Эдьюкейшн Сити", "Ал Жануб", "Аҳмад бин Али", "Ал Садд", "Ал Дуҳайл") бўлиб ўтишини эълон қилди. Улардан олтитаси ЖЧ-2022 ўтказилган ўйингоҳлардир..
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа шундай деди:
"Маҳаллий Ташкилий Қўмита ва Қатар Футбол Ассоциацияси ҳали Осиё футболи тарихида кузатилмаган томоша кўрсатади".
Ушбу мусобақага 11 май куни қуръа ташланади. Қуръа жараёнида терма жамоалар ўша пайтдаги ФИФА рейтингига кўра саватчаларга ажратилади. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи саватчада бўлади.



