Осиё Кубоги-2019 саралаши. Тожикистон кейинги босқичда

Narzulla Saydullayev
8 июн 2016
Кеча 2019 йилги Осиё Кубоги учун саралаш баҳслари бўлиб ўтди.

5та жуфтлик ўзаро уй-сафар тизимида 3-босқичга чиқиш учун кураш олиб борди. Куни кеча жавоб ўйинлар бўлиб ўтди. Тожикистон биринчи ўйинда Бангладешни 5:0 ҳисобида тор-мор этганди. Кеча Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги жамоа сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучиб кейинги босқичга йўлланма олди. 

Кейинги босқичга шунингдек Малайзия, Камбоджа, Ҳиндистон ва Яман терма жамоалари ҳам йўлланмани қўлга киритишди.

Осиё Кубоги-2019 саралаши
Жавоб ўйинлари
Тимор Лесте - Малайзия 0:3
Биринчи ўйин:
0:3

Бангладеш - Тожикистон 0:1
Биринчи ўйин:
0:5

Камбоджа - Хитой Тайпеи 2:0
Биринчи ўйин
: 2:2

Ҳиндистон - Лаос 6:1
Биринчи ўйин:
1:0

Яман - Мальдив ороллари 2:0
Биринчи ўйин:
2:0



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia