UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25Англия лига кубоги. "Ман Сити" ва "Челси" мусобақани тарк этди. Тен Хагсиз МЮда йирик ғалаба ва бошқа натижалар  2 02:55Германия кубоги. "Майнц" "Бавария" олдида ожиз қолди. Мусиаладан хет-трик!  0 02:45А Серия. "Ювентус" "Парма" билан дуранг қайд этди, "Аталанта" "Монца"ни мағлуб қилди  2 00:40А Серия. "Интер" меҳмонда "Эмполи"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 00:35"Манчестер Юнайтед" клуб афсоналари иштирок этган видео орқали Де Йонг билан шартнома имзолашга уринган, аммо...  4 23:51ОЧЛ 2. "Насаф" – "Ал Ҳусайн" учрашувини қайси ҳакам бошқариши аниқ  1 23:30Аморим январда Каземиро, Антони, Эриксен, Линделёфни қўйиб юборишга тайёр. Мутахассис уларнинг ўрнига "Спортинг"дан ўйинчилар олиб келмоқчи  6 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" – "Ал Райян" учрашувини қайси ҳакам бошқариб бориши маълум  11 22:17Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради  10 21:50Агуэро "Олтин тўп" ҳақида: "Футбол фақат "Реал" учун эмас. Улар жуда эркаланиб кетишди"  42 21:25Пеп Гвардиола МЮнинг бўлажак бош мураббийи ҳақида гапирди  6 20:59"Барселона" 21 ёшли футболчиси билан узоқ муддатли янги шартномани имзолайди  5 20:32Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди"  1 20:06"Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз"  2 19:49"Бу "Олтин тўп" тарихидаги энг катта адолатсизлик"  39

Осиё кубоги-2007. Ён ҳакам туфайли ярим финалдан қуруқ қолган Ўзбекистон, аҳолисининг ҳалокатига олиб келган ғалаба, чироқсиз қолган стадион ҳамда ичкиликбозлик қилган футболчилар тўғрисида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Осиё кубоги-2007. Ён ҳакам туфайли ярим финалдан қуруқ қолган Ўзбекистон, аҳолисининг ҳалокатига олиб келган ғалаба, чироқсиз қолган стадион ҳамда ичкиликбозлик қилган футболчилар тўғрисида ҳикоя қиламиз

Ироқнинг 11 нафар футболчиси мамлакат парламенти қила олмаган ишни уддалади.

14-Осиё кубогига биратўла тўрт мамлакат — Индонезия, Малайзия, Таиланд ва Вьетнам мезбонлик қилган. Авваллари турнир ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказилган бўлса, Осиё футбол конфедерацияси 2004 йилги Хитойдаги мусобақадан кейинги қитъа биринчилигини 2007 йил ўтказишга қарор қилди. Бунинг сабаби эса 2008 йилда Европа чемпионати ҳамда Олимпия ўйинлари ўтказиларди ва бу қарор ушбу йирик спорт мусобақалари билан бир вақтда ўтказилмаслиги учун қабул қилинди.

7–29 июль кунлари ташкил этилган турнирни бутун дунё бўйлаб 650 миллион томошабин кузатди. Таъкидлаш жоиз, 2006 йил ОФК таркибига қўшилган Австралия терма жамоаси илк бор Осиё кубоги финал босқичига чиқди. Ўзбекистонлик ён ҳакам Виктор Серазитдинов ҳам мусобақага чақирилди.

Мусобақани тўрт мамлакатда ўтказишни 2004 йил ўша пайтдаги ОФК Президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам таклиф қилди. Бироқ кейинчалик у бу қароридан афсусда эканлигини айтиб, тўрт мамлакатда футбол тадбирларини ўтказишдаги молиявий ва логистик муаммоларни келтирди ҳамда буни ўзининг хатоси деб айтди. Қолаверса, Таиланд турнир бошланиши арафасига қадар тайёргарлик борасида сусткашликка йўл қўйди.

Мусобақа расмий тўпи Nike компанияси томонидан 2007 йил 15 май куни тақдим этилган.

"А" гуруҳида 2004 йилги Олимпия ўйинларида тўртинчи, 2006 йилги Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллаган, бироқ мамлакатдаги уруш гирдобидан келган Ироқ пешқадам сифатида плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Дебютант Австралия эса иккинчи ўринни эгаллади.

Ироқда турнирга тайёргарлик яхши бўлмади. Мамлакатда нотинчлик ҳукм сурарди. Турнир бошланишидан икки ой илгари бош мураббий этиб тайинланган бразилиялик мураббий Жорван Вьейранинг ҳам тақдири қил устида эди. Жанубий Кореядаги йиғин доирасида Ўзбекистонга 0:2 ҳисобида имконият бой берилди.

"Ироқдаги уруш натижасида кўплаб футболчилар ўз яқинларидан жудо бўлди. Дастлабки машғулотимизга бор-йўғи олти нафар футболчи ташриф буюрди. Физиотерапевтимиз Бангкокга келишимиздан икки кун илгари Бағдодда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бангкокга етиб келгач, аэропортда икки футболчимиз иммиграция ходимлари томонидан саккиз соат ҳибсда ушлаб турилди. Бизда шуғулланиш учун керакли жиҳозлар етишмасди. Озиқ-овқат ва меҳмонхоналарни банд қилишда муаммога дуч келдик. Бу даҳшатли туш эди", деганди Вьейра жамоадаги муҳит тўғрисида.

Мусобақа ҳам кўнгилдагидек бошланмади: Ироқ 6 дақиқа ичида Таиланддан гол қабул қилиб олди. Ушбу ўйин эса дуранг натижа билан якунланди. Кейинги ўйинда эса Австралия мағлуб этилди. Сўнгги баҳсда Ўмон билан 0:0 ҳисоби қайд этилди.

"B" гуруҳида Япония ўз устунлигини намойиш этган ҳолда етакчига айланди. Тўрт мезбон ичида фақатгина Вьетнам кейинги босқичга чиқишни уддалади.

"C" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичида Қатар, Гонконг ва Бангладеш билан бир гуруҳдан жой олган. Бангладеш иккала ўйинда ҳам йирик ҳисобларда мағлуб этилган. Гонконг эса биз учун ҳақиқий бош оғриқ бўла олган. Тошкентда 2:2, сафарда 0:0 ҳисоблари қайд этилгач бош мураббий Валерий Непомняший саралаш баҳслари тугагач истеъфо берган эди. Бунинг устига сафарда Қатарга ютқазиб қўйгандик - 1:2. Охирги турда Тошкентда Осиё Кубогига чиқиб бўлгани учун иккинчи таркиби билан келган Қатар 2:0 ҳисобида мағлуб этилгани учун йўлланмага эга бўлганмиз. 

Саралашни Валерий Непомнящий  бошчилигида ўтказган, қийинчилик билан йўлланмани қўлга киритган терма жамоага Рауф Инилеев мураббий этиб тайинланади. Бир йил аввал Қатардаги Осиё ўйинларида ёшлар терма жамоаси билан яхши таассурот қолдирган мутахассисга ишонч билдирилди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақага сўнгги тайёргарлик босқичини Жанубий Кореяда олиб борди. У ерда Ироқ (2:0) ва Жанубий Корея (1:2)га қарши ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди.

Рауф Инилиев хорижлик ўйинчилар билан бир қаторда Олимпия терма жамоасининг беш нафар футболчисини жалб этди. "Жамоамизнинг 8 нафар аъзоси сўнгги Осиё кубогида иштирок этди, аммо ушбу турнирда энг ёш жамоалардан биримиз. Жамоамизнинг кучи мени ташвишга солмайди. Жамоадаги муҳит ажойиб, футболчилар ўртасидаги муносабатлар жуда яхши. Бизнинг ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз бор ва уларга эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Илк мақсадимиз — гуруҳдан чиқиш", деди Инилиев.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби

Дарвозабонлар: 1.Павел Бугало ("Қурувчи"), 12.Игнатий Нестеров ("Пахтакор"), 21.Ғайрат Ҳасанов ("Нефтчи").

Ҳимоячилар: 2.Хайрулла Каримов ("Машъал"), 3.Ботир Қораев ("Машъал"), 4.Азиз Ибрагимов ("Слован", Словакия), 6.Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), 14.Виктор Карпенко ("Қурувчи"), 17.Алексей Николаев ("Актобе", Қозоғистон), 19.Ислом Иномов ("Пахтакор"), 23.Виталий Денисов ("Днепр", Украина), 28.Анвар Ғофуров ("Машъал").

Ярим ҳимоячилар: 7.Азиз Ҳайдаров ("Локомотив"), 8.Сервер Жепаров ("Пахтакор"), 13.Ҳикмат Ҳошимов ("Насаф"), 18.Тимур Кападзе ("Пахтакор"), 20.Элдор Магдеев ("Пахтакор"), 22.Иқбол Акрамов ("Нефтчи").

Ҳужумчилар: 9.Павел Соломин ("Сатурн", Россия), 10.Улуғбек Бакаев ("Тобол", Қозоғистон), 11.Марат Бикмаев ("Рубин", Россия), 15.Александр Гейнрих ("Пахтакор"), 16.Максим Шацких ("Динамо Киев", Украина).

Эронга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида Рауф Инилиев ва Азиз Ҳайдаров иштирок этди.

"Агар биринчи ўйинда Эрон терма жамоаси билан дуранг ўйнай олсак, биз учун яхши натижа бўлади. Балки бизнинг кучимиз Эрон билан тенг эмасдир, аммо барибир кучли жамоамиз", деди Инилиев.

"Эрон терма жамоаси стандарт вазиятлар орқали гол уриш қобилиятига эга, бироқ ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, муваффақиятга эришамиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз", деди Ҳайдаров.

Эрон термасига қарши илк учрашувда автогол эвазига биз ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Иккинчи таймда форслар иккита гол уриб иродаги ғалабага эришганди - 2:1.

Осиё кубоги - 2007

Гуруҳ босқичи. 1-тур. 

11.07.2007. Куала-Лумпур. "Шоҳ Алам" стадиони. 1863 томошабин.

Эрон - Ўзбекистон 2:1

Бош ҳакам: Ал Фадли Саад (Кувайт)

Голлар: Ж. Ҳусайний, Ж. Қозимиян - Р. Ризоий (а.г.)

Ўзбекистон: Павел Бугало, Хайрулла Каримов, Алексей Николаев, Виталий Денисов, Павел Саломин (Марат Бикмаев), Азиз Ибрагимов, Ислом Иномов, Азиз Ҳайдаров (Ҳикмат Ҳошимов), Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Улуғбек Бакаев (Александр Гейнрих)

Заҳира: Ботир Қораев, Анзур Исмоилов, Игнатий Нестеров, Илдар Магдиев, Ғайрат Ҳасанов, Иқбол Акрамов, Виктор Карпенко, Анвар Ғофуров

Бош мураббий: Рауф Инилеев.

Шацкихсиз ўтган ва Эроннинг ҳозирги устози майдондан четлатилган Осиё кубоги учрашувини ёдга оламиз


"Ҳар қандай йирик мусобақанинг дастлабки ўйинини ўтказиш қийин. Бугунги ўйинда ўтказиб юборилган иккита голдан ташқари шогирдларим жуда яхши ўйин кўрсатди. Айниқса, Николаевнинг ажойиб имкониятни қўлдан бой бергани жуда ачинарли. Эрон — кучли жамоа, уларнинг гуруҳдан чиқиш имконияти юқори", деганди Инилиев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Иккинчи турда мезбон Малайзия 5:0 ҳисобида тор-мор этилганди. 

Осиё кубоги - 2007

Гуруҳ босқичи. 2-тур. 

14.07.2007. Куала-Лумпур. "Шоҳ Алам" стадиони. 7137 томошабин.

Малайзия - Ўзбекистон 0:5

Бош ҳакам: Абдураҳмон Абду (Қатар)

Голлар: Максим Шацких 10, 89, Тимур Кападзе 30, Улуғбек Бакаев 45+2, Азиз Ибрагимов, 85

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Хайрулла Каримов, Анзур Исмоилов (Азиз Ибрагимов,50), Алексей Николаев, Ислом Иномов, Виталий Денисов (Павел Соломин,68), Виктор Карпенко, Сервер Жепаров,  Тимур Кападзе, Улуғбек Бакаев (Александр Гейнрих,63), Максим Шацких


Сўнгги турда Хитой билан ўзаро баҳсда иккинчи ўрин тақдири ҳал бўлган. Хитой бош мураббийи Чжу Гуанху ўйиндан аввал бўлажак тўқнашувда иккита натижадан бирига эришамиз: мусобақани тарк этиш ёки чорак финалга йўл олиш дея таъкидлаганди. 

"Март ойида Хитой термасига мағлуб бўлганимиз бизга таъсир ўтказмайди, чунки биз ўша пайтдаги Ўзбекистон эмасмиз. У шунчаки ўртоқлик даражасидаги ўйин эди, ҳозир эса Осиё кубоги доирасида тўқнаш келамиз", деди Инилиев ўйиндан аввалги матбуот анжуманида.

Ўйинда вакилларимиз сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга чиқишган эди.

Осиё кубоги - 2007

Гуруҳ босқичи. 3-тур. 

18.07.2007. Куала-Лумпур. "Шоҳ Алам" стадиони. 2200 томошабин.

Ўзбекистон - Хитой 3:0

Бош ҳакам: Ал Фадли Саад (Кувайт)

Голлар:  Максим Шацких 72, Тимур Кападзе 86, Александр Гейнрих 90+8

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Хайрулла Каримов, Алексей Николаев, Анвар Ғофуров, Азиз Хайдаров, Виталий Денисов (Виктор Карпенко,63), Азиз Ибрагимов (Павел Соломин,90), Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Улуғбек Бакаев (Александр Гейнрих,46), Максим Шацких


Чжу Гуанху учрашувдан кейин жамоа сардори Сервер Жепаровни алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистоннинг ўйини айнан ушбу футболчи асосида қурилишини айтиб ўтди.

"D" гуруҳида эса Саудия Арабистони 1-ўрин учун курашда Жанубий Кореяни ортда қолдирди.

Икки жамоанинг 1-турдаги тўқнашуви якунланишига 5 дақиқа қолганда стадионда чироқ ўчиб қолди. Шу сабабли учрашув салкам ярим соат тўхтатилди.

Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари турнир давомида ўйинлари билан эмас, бошқа жиҳатлари билан кўпроқ ёдда қолди. Жамоа юлдузи Парк Жи Сун жароҳати сабабли мусобақада иштирок этмади. Қолаверса, турнир давомида жамоанинг тўрт нафар аъзоси Ли Вун Чже, Ву Сеонг Ёнг, Ким Санг Сик ва Ли Донг Гук рухсатсиз лагерни тарк этиб, Индонезиядаги маҳаллий барда спитрли ичимликлар истеъмол қилган. Кейинчалик Корея футбол ассоциацияси уларни бир йилга терма жамоадан четлатган.

Гуруҳ босқичи

“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Ироқ

3

1

2

0

4:2

5

Австралия

3

1

1

1

6:4

4

Таиланд

3

1

1

1

3:5

4

Уммон

3

0

2

1

1:3

2


“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

2

1

0

8:3

7

Вьетнам

3

1

1

1

4:5

4

БАА

3

1

0

2

3:6

3

Қатар

3

0

2

1

3:4

2


“C” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Эрон

3

2

1

0

6:3

7

Ўзбекистон

3

2

0

1

9:2

6

Хитой

3

1

1

1

7:6

4

Малайзия

3

0

0

3

1:12

0


“D” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Саудия Арабистони

3

2

1

0

7:2

7

Жанубий Корея

3

1

1

1

3:3

4

Индонезия

3

1

0

2

3:4

3

Баҳрайн

3

1

0

2

3:7

3


Чорак финалда Рауф Инилеев шогирдлари 2006 йил Германиядаги мундиал иштирокчиси Саудия Арабистонига рўбарў келади. 

Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан ташкил этилган матубот анжуманида Рауф Инилиев билан бир қаторда Хайрулла Каримов иштирок этди.

"Бугунги ўйинда фақат битта ғолиб бўлади. Қўшимча вақт бўладими ёки пенальтилар серияси, нима бўлишидан қатъи назар, ғалаба қозонишга тайёрмиз", деди Инилиев.

Саудия Арабистонининг бразилиялик бош мураббийи Элио Дос Анжос ўйиндан олдин Ўзбекистоннинг имкониятларини юқори баҳолади:

"Ўзбекистон биз учун қийин рақиб. Улар гуруҳ босқичида кучли ўйин намойиш этишди. Буни Хитойга қарши беллашув мисолида гувоҳ бўлиш мумкин. Ҳозирги Саудия терма жамоаси ёш, гуруҳ босқичида ҳам барқарор ўйин кўрсата олмадик. Лекин биз чорак финалдамиз ва янги марралар сари бор кучимизни ишга соламиз."

Учрашув давомида Максим Шацкихнинг тоза голи сингапурлик ён ҳакамнинг сусткашлиги туфайли офсайд сифатида қайд этилиб, инобатга олинмайди. Ўйин эса 2:1 ҳисобида саудияликлар фойдасига ҳал бўлди. 

Осиё кубоги – 2007. Чорак финал.
22.07.2007. Жакарта “Гелора Бунг Карно” стадиони, 12000 томошабин
Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 2:1
Ҳакам
: Квон Чжон Чул (Жанубий Корея)
Голлар: Ёсир Ал Қаҳтоний (3), Ал Мусо (75) – Павел Саломин (82).
Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 2. Хайрулла Каримов, 4. Азиз Ибрагимов, 17. Алексей Николаев, 23. Виталий Денисов, 28. Анвар Ғофуров (15. Александр Гейнрих, 46), 7. Азиз Ҳайдаров (9. Павел Саломин, 78), 8. Сервер Жепаров, 18. Темур Кападзе (26. Виктор Карпенко, 57), 19. Ислом Иномов, 16. Максим Шацких


ОФКнинг ўша вақтдаги президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам ўйиндан сўнг ҳакамларнинг хатоси учун узр сўраб мактуб йўллади. Йил якунида эса Рауф Инилеев Осиёнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди. Қолаверса, Азиз Ҳайдаров йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторидан ўрин олди.

Чорак финал
Япония - Австралия 1:1 (пенальтилар серияси 4:3)
Голлар
: Такахара 72 - Алоизи 70

Ироқ - Вьетнам 2:0
Голлар:
Юнус Маҳмуд 2, 65

Эрон - Жанубий Корея 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:1
Голлар:
Ёсир Ал Қаҳтони 3, Ал Муса 75 - Павел Соломин 82

Ярим финалда Ироқ ва Жанубий Корея ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмаган. Пенальтилар сериясида ироқликлар омадлироқ чиқишган — 4:3. 

Бироқ ғалаба Ироқ учун омадли бўлмади. Мамлакат пойтахти Бағдод шаҳрида Ироқнинг Жанубий Корея устидан қозонилган ғалабасини нишонлашга чиққан аҳоли йиғилган ҳудудда иккита портлаш содир бўлган, бунинг оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлди, яна 135 киши жароҳат олди. Ироқликлар кўзда ёш билан телевизор орқали жараённи кузатар экан, 12 ёшли фарзандидан айрилган онанинг фарёдига гувоҳ бўлишди. Волида Ироқ терма жамоаси Осиё кубогидан қайтмагунча ўғлини дафн қилмасликка сўз берди. Бу ҳам терма жамоа аъзоларини фақат ва фақат ғалаба қозонишга ундади.

Амалдаги чемпион Япония ярим финалда Саудия Арабистонига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.

Ярим финал
Ироқ - Жанубий Корея 0:0 (пенальтилар серияси 4:3)


Япония - Саудия Арабистони 2:3
Голлар:
Наказава 37, Абе 53 - Ёсир Ал Қаҳтони 35, Муаз 47, 57

Учинчи ўрин учун ўйин
Жанубий Корея - Япония 0:0 (пенальтилар серияси 6:5)

ФИНАЛ
ИРОҚ - САУДИЯ АРАБИСТОНИ 1:0
29 июль 2007. Жакарта. "Гелора Бунг Карно". 60000 томошабин.
Бош ҳакам:
Марк Шилд (Австралия)
Гол: Юнус Маҳмуд 73

Ироқ: Нур Сабри, Жассим Ғулом, Босим Аббос (Али Аббос, 89), Нашат Акром, Юнус Маҳмуд, Хавар Мулла Муҳаммад, Каррар Жассим (Аҳмад Мнажед, 83), Ҳайдар Абдул Амир, Али Реҳема, Маҳли Карим (Аҳмад Абид Али, 90), Қусай Мунир.
Бош мураббий: Жорван Виейра (Бразилия)

Саудия Арабистони: Ёсир Ал Мусайлим, Осама Хавсави, Комил Ал Муса, Малик Муаз, Сауд Карири, Аҳмад Ал Баҳри (Саад Ал Хатри, 84), Холид Азиз, Тайсир Ал Жассим (Абду Отайф, 76), Абдулраҳмон Ал Қаҳтони (Аҳмад Ал Муса, 46), Валид Жаҳдали, Ёсир Ал Қаҳтони.
Бош мураббий: Хелио Дос Анжос (Бразилия)

Жакартадаги "Гелора Бунг Карно" стадионида ўтган ҳал қилувчи баҳсда икки бразилиялик мураббий бошчилигидаги икки араб жамоаси тўқнаш келди. Бутун мусобақа давомида мардонавор ўйин кўрсатган Ироқ финалда Юнус Маҳмуд томонидан урилган ягона гол эвазига Осиё чемпиони бўлган эди — 1:0. Ироқликлар устози Жорван Виейра эса мусобақа қаҳрамонига айланганди. Финалда гол урган Юнус Маҳмуд кейинчалик "Бу гол менга эмас, бутун Ироқ халқига тегишли" деб айтганди.

Шунингдек, Юнус Маҳмуд 2007 йилги Осиё кубогининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бундан ташқари, у 4 та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди. Шунга қарамай, йил якунида қитъанинг Маҳмуд эмас, Саудия Арабистони вакили Ёсир Ал Қаҳтони энг яхши футболчиси деб топилган. 2007 йилги "Олтин тўп" учун курашда эса Ироқ юлдузи 29-ўринни эгаллади.

Британиянинг "The Guardian" газетаси ушбу муваффақият тўғрисида шундай ёзган: "Ироқ илк бор Осиё кубогини қўлга киритган куни ироқликлар бирлашган эди. 11 нафар футболчи Ироқ парламенти қила олмаган нарсани уддалади, яъни халқни бирлаштирди ҳамда одамларнинг кўз ёшлари ва изтироблари ўрнига уларнинг юзида қувонч пайдо қила олди."

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
32та
Голлар сони: 84та (ўртача 2,63тадан)
Томошабинлар ташрифи: 724222 (22632 ўртача)
Тўпурар: Юнус Маҳмуд (Ироқ), Наохиро Такахара (Япония), Ёсир Ал Қаҳтони - 4тадан гол
Энг яхши футболчи: Юнус Маҳмуд (Ироқ)
Фэйр-плей соврини: Япония

Осиё Кубоги-2007 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон:
Ли Вун Жа (Жанубий Корея)
Ҳимоячилар: Южи Наказава (Япония), Лукас Нилл (Австралия), Босим Аббос (Ироқ), Раҳмон Ризойи (Эрон)
Ярим ҳимоячилар: Шунсуке Накамура (Япония), Харри Кьюэлл (Австралия), Ли Чун Су (Жанубий Корея), Нашат Акром (Ироқ)
Ҳужумчилар: Ёсир Ал Қаҳтони (Саудия Арабистони), Наохиро Такахара (Япония) 


Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди 

Осиё кубоги-1988. Кувайт либосида ўйнаган Платини, талабалари билан келган Япония ҳамда операциядан кейин финалдаги ҳал қилувчи голни урган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1992. 56 ёшида фаолиятини давом эттираётган энг яхши футболчи, легионер Рамос, ўйинчиларини алмаштирмаган ҳамда рақиб мағлубияти учун 500 доллар бермоқчи бўлган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1996. Дебютант Ўзбекистон, унинг димоғдор ва карта ўйнайдиган рақиблари ҳамда тайинланганидан икки ой ўтгач, чемпионга айланган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз 

Осиё кубоги-2000. Бразилияликлардан иборат мезбон, Ўзбекистоннинг шармандали натижаси ҳамда Қосимовдан супергол 

Осиё кубоги-2004. Дебютант Эрматов ва устаси ўзбек Қосимов, ёқиб юборилган байроқлар ҳамда пенальтилар серияси ўртасида дарвозани алмаштирган ҳакам тўғрисида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика