

Себастьян Жовинко яқинда "Ал Ҳилол" клуби сафига қўшилди. Маълумки, "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа кеча мамлакат чемпионати навбатдаги турида ўз майдонида "Ал Фатеҳ"ни қабул қилиб 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан олдин клуб янги футболчини стадионга ташриф буюрган мухлисларга таништирди. Маълумот учун, 32 ёшли Жовинко бунга қадар "Торонто" клубида тўп тепиб келаётганди. У фаолияти давомида "Ювентус", "Парма", "Эмполи" каби клубларда ҳам ўйнаган. Мана энди ўз омадини Осиёда синаб кўради.






