

Corriere dello Sport маълумотларига кўра, нигериялик фаолиятини на "Ливерпуль"да, на "Ювентус"да ва на "Галатасарой"да давом эттиради. Унинг "Ал Ҳилол"га ўтиш эҳтимоли ортиб бормоқда.
Саудия Арабистони клуби "Наполи" ҳужумчисига бир йилга узайтириш имконияти билан йилига 40 миллион евро ва уч йиллик шартнома таклиф қилди. У тўрт йилда Саудия Арабистонида 160 миллион евро ишлаб олиши мумкин.
Неаполликлар футболчи трансферидан 75 миллион еврол ишлаб олмоқчи.
Осимхен сўнгги мавсумни "Галатасарой"да ўтказди ва Туркия лигасида 26 та гол уриб, лига тўпурари бўлди.



