

Ницца шаҳридаги “Альянц Ривьера” стадионида ўтган беллашувда 3:1 ҳисобида фаранглар ғолиб чиқишди.
Дидье Дешам жамоаси сафида ҳимоячи Самуэль Умтити, ярим ҳимоячи Усмон Дембеле ва ҳужумчи Антуан Гризманн гол муаллифига айланишди. Италияликларнинг ягона жавоб голи ҳимоячи Леонардо Бонуччи ҳисобига ёзилди.
Франция терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 9 июнь куни АҚШ термасига қарши, Италия терма жамоаси эса 4 июнь санасида голландияликлар билан куч синашади.



