Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистондаги йиғинини ғалаба билан якунлади
20 июл 2023 23:35
Янгиликлар
Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистондаги йиғинини ғалаба билан якунлади
"Динамо" жамоаси Иссиқкўлдаги йиғин доирасида бугун, 20 июль куни сўнгги учрашувини ўтказди.
Самарқанд жамоаси Қирғизистон Премьер-лигаси вакили "Талант" клубига қарши майдонга тушиб, йиғин доирасидаги 4-ўйинида ҳам ғалабага эришди. Баҳодир Насимов ва Кожо Жоэль томонидан киритилган гол Вадим Абрамов шогирдларига қирғиз клуби устидан ғалаба келтирди.
Ўртоқлик ўйини. 20 июль
"Талант" (Қирғизистон) - "Динамо" (Ўзбекистон) - 0:2
Голлар: Баҳодир Насимов 26, Кожо Жоэль 80.
"Динамо": Фарҳод Раҳматов, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршидбек Убайдуллаев, Душан Мийич, Салим Мустафоев, Эркин Бойдуллаев, Францис Нарх, Владимир Козак, Коике Юдаи, Баҳодир Насимов, Кожо Жоэль
Захира: Дэррик, Ҳазратжон Турсунқулов, Элнур Саитмуротов, Бобур Мамадаминов, Абубакир Муйдинов.
"Динамо" жамоаси эртага, 21 июль куни Иссиқкўлдан Самарқандга қайтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар