Ориги: "Наполи" – зўр жамоа, бироқ "Милан" ҳам яхши"

Sherzod Nurmatov
31 окт 2022
"Милан" ҳужумчиси Дивок Ориги А Серияда биринчи ўрин учун "Наполи" билан кечаётган кураш ҳақида гапирди.

"Биз А Сериядаги рақобат жуда юқори даражада эканлигини биламиз. "Наполи" – зўр жамоа, бироқ "Милан" ҳам жуда яхши – бу футболнинг гўзаллиги. Сиз энг яхшилар билан рақобатлашиш учун майдонга чиқасиз, чақириқларни қабул қиласиз ва жамоага имкон қадар кўпроқ очко тўплашга ёрдам берасиз. Кўрамиз, ҳаммаси қандай тугаркан", – деди бельгиялик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: DAZN