Ориф Маматказин: "Ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди"

Narzulla Saydullayev
19 авг 2016
"Нефтчи" - "Андижон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ориф Маматказин ўз фикрларини билдирди.

"Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда учинчи голни ҳам урганимизда барчаси осон бўларди. Иккинчи бўлимда ҳимояга "ётиб олдик". Оқибатда гол ўтказиб юбордик. Бу ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Андижон халқи футболни севади, бугунги ғалаба улар учун.

Шогирдларим ҳисобни сақлаб қолишга уринишди. Танаффусда бундай қилмасликларини сўрагандим. Молиявий томонлама барчаси жойида, ҳеч қандай муаммо йўқ. Мен ҳакамликни баҳолай олмайман. Назоратчилар бор", - дейди Ориф Маматказин.


"Андижон" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia