UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  5 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  36 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  16 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди  Янгиликлар

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди 

Теглар :  Бунёдкор
“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Бунёдкор” академияси майдонларида ўтказилган - 2011 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дўстлик ва Жиззах жамоалари ўртасидаги баҳснинг тақдирини битта гол ҳал қилди ва якунда жиззахликлар 3-ўрин соҳибига айланди.

Мусобақанинг финал учрашуви голларга бой тарзда ўтди. Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши майдонга чиққан тарбияланувчиларимиз меҳмонлар дарвозасини беш бор ишғол қилди. Рақиб бешта голга бир марта жавоб қайтара олди, халос.

Одатдагидек, мусобақанинг финал учрашуви якунлангач ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда “Бунёдкор” футбол клуби директори Мурод Алиев, “Бунёдкор” академияси директори Мурод Отажонов ва бир қатор расмийлар иштирок этди.

“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” мусобақаси

1 октябрь

3-ўрин учун

Дўстлик – Жиззах - 0:1

ФИНАЛ

Бунёдкор-А - Тошкент вил. ФА (Янгийўл) - 5:1

Энг яхши дарвозабон – Даниэл Тараев (Тошкент вил. ФА)

Энг яхши ҳимоячи – Камрон Қаҳрамонов (Бунёдкор-А)

Энг яхши ярим ҳимоячи – Абдуллоҳ Бахтиёров (Дўстлик)

Энг яхши ҳужумчи ва тўпурар – Элшод Қобилов (Жиззах)

Энг яхши ўйинчи – Муҳаммад Юсуф Шаробиддинов (Бунёдкор-А)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика