Оқ уй маъмурияти аъзоси ЖЧдаги Эрон ҳақида: "Улар матбуот ва мураббийлар ниқоби остида ўзлари билан террорчиларини олиб кела олишмайди"

Aslanov Jasurbek
13 май 2026, 21:43
Оқ уйнинг Жаҳон чемпионати бўйича ишчи гуруҳи ижрочи директори Эндрю Жулиани Эрон терма жамоасининг АҚШ ҳудудидаги ўйинларда иштирок этиши ҳақида гапирди.

"Жаноб Инфантино ва унинг жамоаси билан бўлган суҳбатларимизда, бошиданоқ режа Эрон ўз ўйинларини шу ерда ўтказишига қаратилган эди. Президент Трамп улар ўйнаш учун таклиф этилганини очиқ-ойдин билдирган.

Бироқ улар ўзлари билан Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) террорчилари тўдасини олиб келиб, уларни журналист ёки жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида кўрсата олишмайди. Табиийки, биз барча мамлакатларга нисбатан футболчилар, мураббийлар ва жамоанинг барча ёрдамчи ходимлари устидан хавфсизлик текширувини ўтказамиз. Ва улар бу текширувлардан муваффақиятли ўтишлари шарт.

Виза бўйича ҳар бир қарор — бу миллий хавфсизлик масаласидир. Аввало, биз тадбир хавфсиз ўтишига ишонч ҳосил қилишни истаймиз. Айнан шу нарса мусобақа муваффақиятини таъминлайди", — деди Жулиани.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail