

Бир муддат аввал О'Нилнинг Шотландия терма жамоасида иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқаганди. Лекин Майкл Шимолий Ирландия футбол федерацияси билан амалдаги шартномасини 2024 йилгача узайтириб, бу гап-сўзларга барҳам берди.
Эслатиб ўтамиз, О'Нил бошчилигидаги Шимолий Ирландия терма жамоаси ЖЧ-2018 финал босқичига чиқишга жуда ҳам яқин келганди. Улар плей-офф босқичида икки ўйин натижасига кўра 0:1 ҳисобида Швейцария терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйишганди.




