Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган
20 июн 21:06
Янгиликлар
Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган
"Монако" Андре Онана трансфери бўйича "Манчестер Юнайтед" билан боғланган.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, Лига 1 клуби 29 ёшли дарвозабоннинг эҳтимолий трансфери бўйича дастлабки сўров юборган. Томонлар келиша олишса, Онана Монакога йўл олади.
Агар Онана кетса, "Манчестер Юнайтед" "Аталанта"нинг 24 ёшли дарвозабони Марко Карнезеккини сотиб олиши мумкин.
Карнезекки вакиллари билан дастлабки алоқалар ўрнатилган, бироқ Бергамо клуби билан тўғридан-тўғри музокаралар ҳали олиб борилмаган.
Taъкидланишича, "Аталанта" Карнезеккини жиддий молиявий таклифсиз қўйиб юборишга рози бўлмаслиги мумкин.
Марко А Сериясининг 2024/25 мавсумида 34 та ўйин ўтказди (шундан 13 таси қуруқ ўйин). Андре АПЛда 34 ўйиндан 9 тасини "қуруқ" ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар