Онана биринчи марта АПЛ ўйинида пенальти қайтарди

Aslanov Jasurbek
14 сен 2024
Андре Онана АПЛ ўйинида илк маротаба пенальти қайтаришга муваффақ бўлди.

"Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг 29 дақиқасида Стюарт Эттуэлл Диогу Далот фоли туфайли меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. ВАР ҳакам қарорини тасдиқлади.

Онана Кэмерон Арчер зарбасидан сўнг тўпни қайтарди ва Бен Бреретоннинг иккинчи зарбасидан кейин тўпни эгаллаб олди.

МЮ посбони биринчи марта АПЛ ўйинида сейв ижро этди. Аввал бу ишни у "Копенгаген"га қарши ЕЧЛ учрашувида амалга оширганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru