

Кеча "Манчестер Сити" футболчиси Родри "Олтин тўп" совринини қўлга киритди. Ушбу маросимга "Реал Мадрид" клубидан ҳеч ким бормади. Бунга сабаб қилиб асосий соврин Винисиус Жуниорга топширилмагани кўрсатилди. Қизиғи шундаки, ғолиб бўлган Родрига биринчи бўлиб айнан Дани Карвахаль қўнғироқ қилган ва соврин билан табриклади.
"Мен Карвахалга "Олтин тўп"га у ҳам муносиб эканлигини айтдим. Маросим тугаши билан биринчи қўнғироқни айнан Дани Карвахалдан қабул қилдим.
У менга жуда ҳам ўхшайдиган ўйинчи. Ҳозир биз жароҳатда эканимиз ҳам ўхшаш. Дани мен билан бир хил қадриятларга эга футболчи. У мени табриклади", -дейди Родри.




