"Олтин тўп"га даъвогар футболчи Саудия Арабистонидан тушган йирик таклифни қабул қилмади
12 авг 2024 11:37
Янгиликлар
"Олтин тўп"га даъвогар футболчи Саудия Арабистонидан тушган йирик таклифни қабул қилмади
Журналист Марио Кортеханага кўра, номи ошкор этилмаган Саудия Арабистони клуби "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниорга ақл бовар қилмас таклиф билан чиқди, бироқ футболчи рад жавобини берди.
Эҳтимолий харидорлар яқин орада бразилияликни яна кўндиришга ҳаракат қилишади, бироқ футболчи кетиш ниятида эмас.

У "қироллик клуби"да бахтли ва "Олтин тўп"ни қўлга киритиш орзусини амалга ошириш ниятида.
Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари Винисиус Жуниорнинг нархини 180 млн еврога баҳоламоқда. 24 ёшли ҳужумчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар