"Олтин тўп"-2020 бекор қилинди. Мукофот таъсис этилгандан бери биринчи марта ҳеч кимга тақдим этилмайдиган бўлди

Alisher
20 июл 2020, 17:26
France Football нашри 2020 йилда "Олтин тўп" ҳеч кимга берилмаслигини маълум қилди.

Журнал буни фавқулодда ҳолатлар билан изоҳлади, сабаби совринни тақдим этиш учун адолатли шароит мавжуд эмас.

1956 йилда мукофот таъсис этилганидан бери биринчи марта ҳеч кимга берилмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп"нинг сўнгги ғолиби "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси бўлган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: France Football