Ольмога Дортмунднинг "Боруссия"си қизиқмоқда
04 май 2023 22:30
Янгиликлар
Ольмога Дортмунднинг "Боруссия"си қизиқмоқда
“РБ Лейпциг” клуби ярим ҳимоячиси Дани Ольмо жорий мавсумдан кейин жамоасини ўзгартириши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи "буқалар" раҳбариятининг навбатдаги таклифини рад этган. Испаниялик футболчига Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ шартномани узайтиришдан бош тортгани учун "РБ Лейпциг" Ольмони камида 30 миллион еврога сотиш ниятида экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Transfermarkt портали 24 ёшли ярим ҳимоячини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар