UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:29Англия лига кубоги. "Манчестер Сити" – "Брентфорд". Ҳусанов асосий таркибда!  4 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  1 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:36Испания кубоги. "Атлетико Балеарес" – "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум!  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  10 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0

"Олмалиқ"нинг бугунги рақиби: "Карпати" (Львов, Украина) Янгиликлар

"Олмалиқ"нинг бугунги рақиби: "Карпати" (Львов, Украина)

Теглар :  ОлмалиқКарпати
Бугун "Олмалиқ" Анталияда навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

"Олмалиқ"нинг бу галги рақиби Украина премьер лигаси вакили "Карпати" бўлади. Белоруссиялик Олег Дулуб бош мураббийлик қилаётган Львов шаҳри жамоаси жорий мавсум биринчи давраси якунига кўра мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди. Бунга ФИФА томонидан клубга нисбатан ишлатилган санкция ҳам сабаб бўлган. Ҳалқаро футбол қўмитаси "Карпати" ва "Днепр"дан 6тадан очко олиб ташлаш бўйича қарор чиқарган. Кўп йиллик тарихга эга жамоа учун бу ўрин муносиб эмасдек. Украина жамоаси хорижий йиғин орқали вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Биринчи даврада жамоа сафида биргина аргентиналик легионер Густаво Бланко-Лешук бор эди. 17 ўйинда 7 гол урган форвард Донецкнинг "Шахтёр" жамоасига трансфер бўлган.

Жамоамиз билан битта меҳмонхонада истиқомат қилаётган львовликлар 18 январь куни Қаршининг "Насаф" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишди. Унда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дарвоқе, ўтган мавсум "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган Ярослав Мартинюк айнан шу жамоадан келганди.

Бугунги баҳс Тошкент вақти билан 13:00да меҳмонхонага қарашли "Топ капе" спорт мажмуасида бошланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика