UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  2 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  0 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  10 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  51 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  30 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  56 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  24 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  809 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0

Олий лигада голлар ва натижалар таҳлили Янгиликлар

Олий лигада голлар ва натижалар таҳлили

Якунига етиб улгурган мавсум тўғрисида турли таҳлил ва кўрсаткичларни эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз.

Жамоаларнинг уй ва меҳмондаги натижалари, голлар ва уларни қачон уришгани, мавсум мобайнида натижалар қанча миқдорда қайд этилгани хусусидаги маълумотлар ишқибозларимизни бефарқ қолдирмаса керак.

Бир жамоа иштирокидаги учрашувларга тўғри келган ўртача голлар борасида “Навбаҳор”нинг беллашувлари мухлисларга кўпроқ голларни тақдим этди. Наманганликлар ўйинларида 3,43тадан тўп киритилган. Чемпион “Локомотив”да бу кўрсаткич 3,37тани ташкил қилди. Бу жиҳат борасида кейинги поғоналарда жадвалнинг иккинчи қисмидан ўрин олган “Шўртан”, “Олмалиқ” ва “Қўқон-1912” жамоалари жойлашган. Уларнинг учрашувларида 3га яқин ва ундан ортиқ тўп киритилган. “Андижон”, “Бухоро”, “Сўғдиёна” ва “Бунёдкор” баҳсларида эса голлар энг кам кузатилган. Кумуш медалларга эга чиққан “қалдирғочлар” иштирокидаги учрашувларга 1,97тадан тўғри келган. Бу жамоа нафақат ҳимояланиш, балки ҳужум қилишда ҳам жуда фаол бўлмаганини кўрсатади.

1. Навбаҳор   3,43
2. Локомотив   3,37
3. Шўртан   3,3
4. Олмалиқ   3,23
5. Қўқон-1912   2,87
6. Насаф   2,8
7. Металлург   2,7
8. Пахтакор   2,63
9. Машъал   2,53
10. Обод   2,53
11. Қизилқум   2,43
12. Нефтчи   2,37
13. Андижон   2,33
14. Бухоро   2,3
15. Сўғдиёна   2,13
16. Бунёдкор   1,97


Голларнинг ўйиндаги дақиқаларга қандай тўғри келишини кўриб чиқсак, табиий равишда энг кўп гол урган “Локомотив” деярли ҳар 15 дақиқаликда пешқадамлардан бири бўлган. Илк 15 дақиқада “Локо” ва “Насаф” бошқаларга нисбатан фаолроқ бўлишган. Улар 14 ҳамда 11 мартадан рақиб дарвозабонларини доғда қолдиришган. 15-30 дақиқалар оралиғида “темирйўлчилар” билан бирга “Пахтакор” ҳам анча сермаҳсул ўйнаган. Пойтахт клублари 10 мартадан гол уришга муваффақ бўлганлар. Биринчи бўлимдаги охирги 15 дақиқада “Локомотив” 12 бор тўп киритган. “Насаф”, “Бунёдкор”, “Машъал” ва “Металлург” 9тадан гол уриб, қолганлардан фаолроқ ҳаракат қилишган. Иккинчи бўлим бошида “Пахтакор” 13, “Локомотив” 12 тўп билан пешқадам бўлишган. 60-75 дақиқаларда чемпион билан бирга “Қизилқум” бошқалардан кўпроқ зафар қучган. Сўнгги 15 дақиқаликда эса яна “Локо” ҳамда “Насаф” илғорроқ чиққанлар. Жадвалда барча жамоаларнинг бу борадаги кўрсаткичларидан хабардор бўлинг.

Жамоа              

Ўйин      

Голлар     

0-15'    

15-30'    

30-45'    

45-60'    

60-75'    

75-90'    

Локомотив

30

77

14

10

12

12

13

16

Бунёдкор

30

46

8

4

9

9

7

9

Насаф

30

60

11

7

9

9

9

15

Бухоро

30

42

4

7

5

8

8

10

Пахтакор

30

49

4

10

5

13

7

10

Қизилқум

30

41

2

6

4

8

12

9

Металлург

30

47

4

7

9

7

8

12

Машъал

30

35

6

4

9

7

0

9

Шўртан

30

43

1

9

7

6

9

11

Сўғдиёна

30

23

3

3

3

2

4

8

Нефтчи

30

28

2

6

7

5

6

2

Қўқон-1912

30

31

5

7

4

6

3

6

Олмалиқ

30

40

6

7

4

6

7

10

Обод

30

25

3

6

4

3

3

6

Навбаҳор

30

37

4

7

5

5

7

9

Андижон

30

20

2

4

3

2

5

4

 

Жамоалар бу мавсум сермаҳсулликни юқори даражада қайд этишди деб айтиб бўлмайди. Бир ўйинга ўртача 2,68тадан гол тўғри келгани буни тасдиқлайди. Албатта, бу ёмон кўрсаткич ҳам саналмайди. 1:0 ҳисоби энг кўп қайд этилган натижага айланди – 48 марта. 2:1 натижаси 44 бор кузатилди. Кейин 2:0, 1:1, 3:0 ва 3:1 ҳисоблари бошқа натижаларга қараганда кўпроқ қайд этилган. Аввалги мавсумлардагидек 7-9талаб гол урилган аутсайдерлар тўқнашувларига гувоҳ бўлмаганимизнинг ўзи бир ўсиш.

Натижалар

1-0       

48    

2-1

44

2-0

27

1-1

20

3-0

20

3-1

19

0-0

17

3-2

10

4-0

6

2-2

5

4-1

5

4-2

4

3-3

3

5-0

3

5-2

3

5-1

3

6-0

2

4-3

1

 

Жамоаларнинг уй ва меҳмондаги натижаларини таҳлил қиладиган бўлсак, “Локомотив” 41 очко билан ўз майдонида энг кўп очко тўплаган. “Бунёдкор” ва “Обод”га қарши учрашувларда жамоа очко йўқотган. “Насаф” 40 очко жамғарган бўлса, “Металлург” ҳамда “Бунёдкор” 38тадан очко йиғишга эришди. “Навбаҳор”, “Қўқон”, “Обод” ва “Андижон” ўз майдонида 50 фоиз миқдордаги очколарни қўлга кирита олишмади. Айнан шу сабабли улар охирги тургача олий лигада қолиш учун кураш олиб боришди.

УЙДА

1          

Локомотив     

15     

13     

2     

0     

44-8       

41     

2

Насаф

15

13

1

1

34-8

40

3

Металлург

15

12

2

1

38-15

38

4

Бунёдкор

15

12

2

1

28-5

38

5

Пахтакор

15

11

3

1

33-12

36

6

Бухоро

15

10

3

2

26-10

33

7

Шўртан

15

9

1

5

22-19

28

8

Машъал

15

8

3

4

25-15

27

9

Қизилқум

15

7

6

2

25-16

27

10

Нефтчи

15

7

3

5

18-15

24

11

Сўғдиёна

15

6

5

4

11-12

23

12

Олмалиқ

15

7

1

7

22-20

22

13

Навбаҳор

15

6

3

6

27-27

21

14

Қўқон

15

6

3

6

18-21

21

15

Обод

15

5

4

6

17-23

19

16

Андижон

15

5

3

7

12-18

18

 

Меҳмонда ҳам “Локо” бошқалардан кўра кўпроқ очко жамғарди. “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Насаф” ва “Қизилқум” бир-бирига яқин кўрсаткич билан бешликдан ўрин олишган. Сафарда юта олмаган ягона клуб “Навбаҳор” бўлгани эътиборга молик. Наманганликлар жами 2 очкони қўлга киритишган холос. Шунда ҳам бу клуб олий лигада қолишни уддалади ва чемпионатларнинг барчасида ўйнаб келаётган уч клуб сақланиб қолди.

САФАРДА

1           

Локомотив        

15        

10        

3      

2          

33-16      

33    

2

Бунёдкор

15

6

7

2

18-8

25

3

Бухоро

15

7

4

4

16-17

25

4

Насаф

15

6

5

4

26-16

23

5

Қизилқум

15

7

2

6

16-16

23

6

Пахтакор

15

4

4

7

16-18

16

7

Металлург

15

2

5

8

9-19

11

8

Машъал

15

3

2

10

10-26

11

9

Сўғдиёна

15

3

2

10

12-29

11

10

Шўртан

15

3

1

11

21-37

10

11

Қўқон

15

2

2

11

13-34

8

12

Нефтчи

15

2

1

12

10-28

7

13

Обод

15

1

2

12

8-28

5

14

Андижон

15

1

2

12

8-32

5

15

Олмалиқ

15

1

1

13

18-37

4

16

Навбаҳор

15

0

2

13

10-39

2

 

Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика