UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  0 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  0 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  1 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  1 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  12 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  1 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  4 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  13 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  1 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  22 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  3 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  5

Олий лига. "Қўқон-1912" ғалабасиз сериясига барҳам бера оладими? Янгиликлар

Олий лига. "Қўқон-1912" ғалабасиз сериясига барҳам бера оладими?

Теглар :  Қўқон-1912
Бугун олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади.

Олий лига тақвимидан бугун тўртта учрашув ўрин олган. Шулардан бири Фарғонада бўлиб ўтади ва "Нефтчи" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. 

Олий лига, 11-тур. 

"НЕФТЧИ" - "ҚЎҚОН-1912"

Бошланиш вақти: 19:00

Ҳакам: Вадим Агишев

Турнир жадвалидаги ўрни: "Нефтчи" 8-ўрин (15 очко), "Қўқон-1912" 15-ўрин (6 очко).

Очколар орасидаги фарқ: 9.


Таъриф: Бир сўз билан айтганда, водий дербиси. Бундай ўйинларда кимнинг қайси ўринда бораётгани катта аҳамият касб этмайди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун охиригача кураш олиб бориши турган гап. "Нефтчи" ўтган тур сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этиб, кайфиятини анча яхшилаб олди. "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Локо"га мағлуб бўлди. 

Факт: "Нефтчи" охирги иккита ўйинни ғалаба билан якунлади. Ўз майдонида шу пайтгача тўртта учрашув ўтказган фарғоналиклар шундан иккитасида ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлуб бўлишди. "Қўқон-1912" эса қаторасига еттита учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ҳатто дуранг қайд эта олгани йўқ. Бугун қўқонликлар ушбу нохуш анъанага барҳам бера олишадими? Буни эса албатта ўйин ва вақт кўрсатади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика