UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  15 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Олий лига. Бугун Ғузор ва Тошкентда ўйин бор Янгиликлар

Олий лига. Бугун Ғузор ва Тошкентда ўйин бор

Бугун олий лиганинг 5-туридан ўрин олган дастлабки икки учрашув бўлиб ўтади.

Ғузорда мамлакат чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби яқинда бош мураббийини истеъфога чиқарган "Шўртан" меҳмони бўлади. "Темирйўлчилар" мавсумнинг дастлабки 3та ўйнида 3та ғалабага эришишди ва ўз дарвозаларидан гол ўтказишмади. "Шўртан" эса фақат илк турда ғалаба қозонди ва кетма-кет учта баҳсда ютқазиб қўйди. Учрашув соат 17:00га белгиланган.

Вице-чемпион "Бунёдкор" эса ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. "Қалдирғочлар" мавсумни ғалаба ва икки дуранг билан бошлашди. "Қизилқум" эса фақат ўз майдонида битта ғалабага эришди ва уч бор мағлубият аламини тотиб кўрди. Мазкур учрашув соат 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

5-тур. 6 апрель (пайшанба)
«Шўртан» (Ғузор) – «Локомотив» (Тошкент)
6 апрель 2017. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
 
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий)
6 апрель 2017. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Х. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика