UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  0 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  1 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  11 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  15 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  20

Олий лига. 9-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 9-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди. Одатимизга кўра турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

"Сўғдиёна" бу турни ўз майдонида "Машъал"га қарши ўтказди. Даврон Файзиев шогирдлари рақибни йирик ҳисобда таслим қилишга эришишди. Бунда жамоа дарвозабони Шохрух Эшбўтаевнинг хиссаси катта бўлди. Посбон муборакликларнинг бир қатор зарбларини қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Эшбўтаев ҳақли равишда рамзий терма жамоамиздан ўрин олди. 


"Олмалиқ" ушбу турда "Динамо" устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу учрашувда олмалиқликларнинг легионер ҳимоячиси Владислав Касминин анча фаол ўйнади. Ҳимояда ишончли ўйнашдан ташқари ҳужумга ўтиб шерикларига ёрдам бериб турди. Касминин Мурзоев гол урган вазиятда тўп етказиб берганини айтиб ўтиш лозим.

"Обод" ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" клуби билан ўйнади. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Тошкент клуби сафида ҳимоячи Анвар Ғофуров яхши ўйнади. Рақибнинг ҳужумларини қайтаришда Ғофуров фаол бўлди.


"Машъал" йирик ҳисобда мағлуб этилганида Эшбўтаев билан бирга ҳимоячи Элёр Орипов ҳам фаол ҳаракат қилди. Ҳимоячи ўйинда яхши ҳаракат қилди ва ҳужумларни тўхтатишда ҳаводаги курашларда рақибларга деярли имконият бермади.


"Насаф" Фарғонанинг "Нефтчи" клубини мағлуб этилишида тажрибали Акмал Шораҳмедовнинг хизматлари катта бўлди. Қанот ҳимоячиси ўз қанотида яхши ўйнаб ҳужумларга ўтиб турди.


"Навбаҳор" олий лига амалдаги чемпиони "Локомотив" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашга эришди. Шу куни наманганликлар сафида ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев жуда тезкор ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турди. Бундан ташқари айнан Турғунбоевнинг голи "Навбаҳор"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. 


Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов турнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. У "Нефтчи"га қарши баҳсда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйишга эришди ва жамоасига ғалаба келтирди.


"Металлург" бу тур Тошкентда "Бунёдкор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Баҳсда бекободликлар сафида бир қатор ўйинчилар фаол ҳаракат қилишди. Улардан Алишер Зиёвуддинов ажралиб турди ва бунинг устига айнан у "қалдирғочлар" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.


Чемпионатимиз тўпурари Намангандаги ўйинда ҳам фаол бўлди. У дастлаб Сардор Мирзаевга голли пас оширди, сўнгра ўзи рақиб дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди. Бикмаев тўртинчи марта рамзий терма жамоадан ўрин олди. 


"Бухоро" бу турда "Шўртан"ни таслим қилишга эришди. Мезбонлар сафида Иван Нагаев ҳужумда эффектив ўйнай олди. У пенальтидан гол уришга эришди ва Гадоевга голли пас оширди. 


"Қўқон-1912" ўз мухлислари қаршисида "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. Ушбу баҳсда тажрибали ҳужумчи Носирбек Отақўзиев рамзий термага лойиқ ўйин кўрсата олди. Отақўзиев ҳисобни очишга эришди ва яна бир қатор вазиятларга эга бўлди. Фақат ҳужумда эмас ярим ҳимоячиларга ёрдам бериб турган футболчи жамоасининг очко олишига ёрдам берди.


Championat.asia талқинига кўра 9-тур рамзий терма жамоаси: 


Дарвозабон
Шохрух Эшбўтаев ("Сўғдиёна")

Ҳимоячилар
Владимир Касминин ("Олмалиқ") (3-марта рамзий терма жамоада)
Анвар Ғофуров ("Обод")
Элёр Орипов ("Сўғдиёна")
Акмал Шораҳмедов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар
Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор")
Баҳром Абдураҳимов ("Насаф") (2)
Алишер Зиёвутдинов ("Металлург")

Ҳужумчилар
Марат Бикмаев ("Локомотив") (4)
Носир Отақўзиев ("Қўқон-1912") (2)
Иван Нагаев ("Бухоро") (2)

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика