UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02АПЛ. "Брайтон" ўз уйида Премьер-лига чемпионини мағлубиятга учратди  1 00:58Виталий Левченко: "Юлдузли жамоалар ҳар доим ҳам натижага эришавермайди. Шунчалик саволларингиз кўп-ми?"  1 00:44ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  2 00:30Суперлига. Тўхтахўжаев ОКМКни мағлубиятдан қутқариб қолди, Аброр Исмоилов эса икки дақиқа ичида иккита гол урди  0 00:27Миржалол Қосимов: "Биз биринчи ўринга чиқиб олдик. У захирада уйқусираб ўтирган эди"  3 00:05Аморим қишда МЮни тарк этиши мумкин эди, аммо...  0 23:10"Ман Сити" Виртцнинг трансфер нархи юқорилиги сабабли ундан воз кечди. Келишув клубга умумий ҳисобда 300 миллион еврога тушиши мумкин эди (BBC)  4 22:28Украина, Англия, Польша, Дания, Балтика мамлакатлари ва Япония Россиянинг қайтишига қатъиян қарши. Жанубий Америка мамлакатлари эса аксинча  18 21:57Суперлига. Олмалиқда дарвозаларга 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  103 21:17Гвардиола Чемпионлар Лигаси учун кураш ҳақида: "Бизга яна 4 очко керак"  12 20:50"Аякс" Эрик тен Ҳагни қайтаришни режалаштирмоқда  1 19:39Роналдо: "Анчелотти – ажойиб мураббий. У барчасини изига солади"  11 19:14"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди  59 18:21Лапорта "Барселона" қачон асосий стадионига қайтишини тушунтирди  4 17:53"Манчестер Юнайтед" Родриго учун таклиф тайёрламоқда  9

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Олий лига. 4-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган 8та учрашув бўлиб ўтди. Тур рамзий терма жамоаси билан танишинг.

Наманганинг "Навбаҳор" клуби бу турда Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди. "Динамо" дастлабки учта ўйинда 3та ғалабага эришиб чемпионат пешқадами бўлиб турганди. Жамоа хатто гол ҳам ўтказмаганди. "Динамо"нинг бу "юришини" "лочинлар" тўхтатишга эришишди. Бунда "Навбаҳор" дарвозабони Асилбек Омоновнинг хиссаси катта бўлди дейиш мумкин. Рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришган Омонов рамзий терма жамоамизга киритилди. 



"Навбаҳор" ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов бу йил иккинчи бор тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Сабаби Меҳмонов ҳам Омонов сингари Самарқанддаги баҳсда жамоасининг муҳим ғалабасига катта хисса қўшди. Ҳужумларни қайтаришда фаол ўйнаган Жаҳонгир ҳаводаги пасларни қайтариб турди.



"Машъал" 4-турнинг сенсацион ғалабаларидан бирини қўлга киритди. Муборак клуби ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилиб рақиб дарвозасига жавобсиз 3та гол уришга эришди. Чап қанот ҳимоясида ўйнаган Искандар Шойқулов баҳсдаги ҳисобни очди. Унинг урган голи жуда ҳам чиройли чиқди, қисқа қилиб супер гол деб атаса бўлади. Ҳимоячи ўз ишини ҳам аъло даражада бажарганини айтиш мумкин.



"Обод" ҳимоячиси Сардор Қаҳҳоров иккинчи бор рамзий терма жамоадан ўрин олди. Ҳимоячи "Бунёдкор" билан дербида жуда ҳам яхши ўйнади. Яна бир муҳим факт: Норхонов тўп киритганида айнан Қаҳҳоров голли пас оширди.



Мавсумни мағлубиятлар билан бошлаган "Металлург" ниҳоят бу турга келиб ғалабага эришди. Бекободликлар ўз майдонида "Шўртан"ни таслим қилди. Шу куни Дилмурод Каримов иккита гол уришга эришди ва ҳақли равишда терма жамоага киритилди.



Жароҳати туфайли мавсумнинг илк турларини ўтказиб юборган Икром Алибоев ниҳоят сафга қайтди. Унинг "Олмалиқ"қа қарши ўтказган ўйини кўпчиликда яхши таассурот қолдиргани аниқ. Жаримадан урган голи ҳам ажойиб чиқди.



"Навбаҳор"нинг Самарқанддаги ғалабасини таъминлаган голга муаллифлик қилган Ойбек Қиличев рамзий термадан жой олди. Тўғри Қиличев захирага олинганидан сўнг қизил карточка олди, аммо жамоаси ғалабани сақлаб қола олди.



"Бухоро" ҳам бу турда сафарда ғалабага эришди. Навоийдаги баҳс тақдирини ҳал қилган голга легионер ярим ҳимоячи Ивор Вейцер муаллифлик қилди.

"Машъал"нинг "Пахтакор" устидан қозонган йирик ғалабасида ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоевнинг хиссаси катта бўлди. Тезкор ва ҳаракатчан ҳужумчи ўйин давомида рақиб ҳимоячиларига тинчлик бергани йўқ. Бундан ташқари Муртазоев ўйиндаги охирги голга муаллифлик қилди.



"Қўқон-1912" ҳужумчиси Филип Райевац бу мавсум учинчи марта рамзий терма жамоага кирди ва бу борада ҳозирча рекордчи бўлиб турибди. Легионер ҳужумчи кетма-кет голлар уриб жамоасининг ғалабаларига хисса қўшмоқда. Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этишда ҳам Райевацнинг урган голи ёрдам берди.


Олий лиганинг 4-турида "Насаф" ҳужумчиси Драган Черан "Сўғдиёна"га қарши баҳсда дублга эришди. Шу тариқа, Черан бу мавсум олий лигада ўзи майдонга тушган барча учта ўйинда ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Ҳужумчи 4та гол билан айни пайтда чемпионат тўпурари бўлиб турибди. Бошқа ҳеч бир футболчи 4та гол ура олмади.




Championat.asia сайти талқинига кўра 4-тур рамзий терма жамоаси

Дарвозабон:
Асилбек Омонов "Навбаҳор"

Ҳимоячилар:
Жаҳонгир Меҳмонов "Навбаҳор" (Бу мавсум 2-марта рамзий терма жамоада)
Искандар Шойқулов "Машъал"
Сардор Қаҳҳоров "Обод" (2)

Ярим ҳимоячилар:
Дилмурод Каримов "Металлург"
Икром Алибоев "Локомотив"
Ойбек Қиличев "Навбаҳор"
Ивор Вейцер "Бухоро"

Ҳужумчилар:
Ҳумоюн Муртазоев "Машъал"
Филип Райевац "Қўқон-1912" (3)
Драган Черан "Насаф"


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика