Олий лига-2017. Давронбек Каримқулов - мавсумнинг биринчи голи муаллифи

Narzulla Saydullayev
3 мар 2017
2017 йилги олий лиганинг дастлабки ўйини бўлиб ўтди.

"Металлург" - "Динамо" учрашувида мавсумнинг биринчи голи урилди. Қизиғи дастлабки гол автогол сифатида қайд этилди. "Металлург" ҳимоячиси Давронбек Каримқулов 55-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб Олий лига-2017нинг биринчи голи муаллифига айланди.

Ўйинда "Динамо" 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги Жаҳон чемпионатидаги биринчи гол ҳам автогол бўлганди. Бразилиялик Марсело Хорватия билан баҳсда ўз дарвозасини ишғол қилиб мусобақанинг илк голини урганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia