Олий лига-2015 якунлари. "Қўқон-1912" ҳақида

Narzulla Saydullayev
14 дек 2015, 15:07
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.
Бугун Қўқоннинг "Қўқон-1912" клуби ҳақида маълумот берамиз.

Мавсум

12 йиллик танаффусдан сўнг олий лигага қайтган "Қўқон-1912" дастлабки турни Самарқандда ўтказиб ғалабага эришди. Жамоа биринчи даврада "Андижон" билан ва "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. Қўқонликлар иккала даврани ҳам 12-поғонада тугатишди. Иккинчи даврада водий клуби "Локомотив"дан очко тортиб олишни уддалади.



Мураббийлар
Жамоани мавсум давомида Рустам Абдуллаев бошқариб борди. 29та тур давомида айнан шу мураббий қўл остида ўйнаган қўқонликлар сўнгги турда Вадим Шодиматов бошчилигида "Бунёдкор" билан ўйнашди. Сабаби раҳбарият охирги турдан олдин Абдуллаевни ўз лавозимидан бўшатишга қарор қилди. Кейинги йил жамоани Мурод Исмоилов бошқариши маълум қилинди.



Етакчи
Ориф Мамажонов. 25 ёшли футболчи бу мавсумда жамоасининг бир нечата муҳим голларини уришга эришди. 26та ўйинда майдонга тушган Мамажонов рақиблар дарвозасига 4та тўп киритишга эришди.



Кашфиётлар
Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов. "Локомотив"дан ижарага олинган икки ёш футболчи бу йил олий лигада тўлақонли мавсумни ўтказишди. Қувондиқ ҳам, Дониёр ҳам 25тадан ўйинда иштирок этишди. Бироқ катта эҳтимол билан иккала футболчи ҳам кейинги йил "Қўқон-1912"да ўйнамайди. Шу боис мураббийлар ёшларга янада эътиборни кучайтиришлари лозим.



Энг яхши ўйин
"Қўқон-1912" - "Локомотив" 2:2
25-турда "Қўқон-1912" ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Локомотив"ни қабул қилди. Ўйинда меҳмонлар иккита гол уриб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганида барча "темирйўлчилар" йирик ғалабани тантана қилишларини тахмин қила бошлади. Бироқ захирадан майдонга тушган Отабек Ҳайдаров 70 ва 83-дақиқаларда Нестеров дарвозасига гол уриб "Қўқон-1912"га иродали дурангни келтирди - 2:2. Айнан ўша ўйиндаги очко йўқотилиши "Локомотив"га қимматга тушди ва жамоа иккинчи ўрин билан чекланди.



Энг яхши футболчи
Носир Отақўзиев. 31 ёшли Отақўзиев бу мавсум "Қўқон-1912"нинг асосий ҳужумчиси бўлди. 25та ўйинда майдонга тушган футболчи 9та гол уришга эришди ва клуб тўпурарига айланди. У "Динамо" билан ўйинда дубль расмийлаштирди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмплуа      
Туғ.санаЎйин    
Дақиқа   
 Гол    
СК   
ҚК    
Эминов СардорЯҳм28.01.1987      
292486120
Ильин ИльяҲим29.09.1985272273080
Голбан ИгорьҲим31.07.1990262268180
Мамаджонов ОрифҲим05.02.1990261608430
Николаев АлексейҲим05.09.1979261583030
Рўзиев ҚувондиқЯҳм06.10.1994252059051
Усмонов ДониёрҲуж06.07.1994251874140
Отақўзиев НосирҲуж30.01.1984251729930
Кимсанов ЖалилҲим26.02.1986241988181
Ҳасанбаев ФурқатжонЯҳм02.04.1992211347110
Акрамов БаҳодирЯҳм18.02.1990211340220
Бакланов АндрейДар09.03.1981201722010
Тўхтабоев АзизҲуж19.05.198520714110
Қўзибоев НодирЯҳм17.02.198516687210
Эргашев ҲасанбойҲим27.06.1985141100020
Комилов ИлҳомҲим10.03.198811970031
Қобилов Сухроб**Яҳм24.02.198411698000
Ҳайдаров Отабек**Яҳм11.10.199110578620
Аргун Владимир*Яҳм06.05.199110566020
Ашуров АзизДар08.07.19869708000
Ғаниев Иззатбек*Яҳм02.01.19915362000
Нурбоев Ойбек**Ҳим03.05.19883270000
Матниёзов РусланДар03.06.19873264001
Холматов ШохрухҲим16.03.19933210020
Зокиржонов МаъруфжонЯҳм08.06.1993315000
Мухторов Хуршидбек*Ҳим09.02.19942117000
Маҳамаджонов Қаҳрамон*        
Ҳим26.03.1990145010



Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар

"Қўқон-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар30
Голлар31
Уйдаги голлар19 (61,29%)
Меҳмондаги голлар12 (38,71%)
Ўтказилган голлар52
Уйда ўтказилган голлар20 (38,46%)
Меҳмонда ўтказилган голлар32 (61,54%)
Ўртача гол1,03
Ўртача ўтказилган гол 1,73
Уйдаги очколар21/45 (46,67 %)
Меҳмондаги очколар10/45 (22,22 %)
Энг йирик ғалаба3:1 - "Динамо"
Энг йирик мағлубият0:5 - "Бунёдкор"    
"Қуруқ" ўйинлар4 (13,33%)
Гол ура олмаган ўйинлар9 (30%)
Иродаги ғалаба2
Йирик ғалабалар0
Йирик мағлубиятлар4
Автогол (урилган/ўтказилган)2/1
Огоҳлантиришлар (ўртача)62 (2,07)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0,13)
Майдонга тушганлар (легионер)           
 27 (2 - 7,41%)
Томошабинлар (жами/ўртача)183135/6104



Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Машъал" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Навбаҳор" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Металлург" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Қизилқум" ҳақида
Олий лига-2015 якунлари. "Шўртан" ҳақида

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia