Олий лига-2015 якунлари. "Олмалиқ" ҳақида

Narzulla Saydullayev
5 дек 2015, 16:47
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун чемпионатда 6-ўринни банд этган "Олмалиқ" ҳақида сўз юритамиз.

Мавсум
"Олмалиқ" чемпионат стартини ажойиб бошлаганди. Илк турда амалдаги чемпион "Пахтакор" билан Тошкентда дуранг қайд этилган. Кейин "Насаф" ва "Андижон" мағлуб этилган. Шу тариқа жамоа 3-турдан сўнг пешқадам бўлиб олганди. Бироқ кейин мағлубиятлар, очко йўқотишлар бошланди. Ёзги танаффусга жамоа 6-ўринда чиқиб кетди. Иккинчи даврада "Олмалиқ" кучли рақибларни енга олмади, фақат "Бунёдкор" ва "Нефтчи" билан дуранг ўйнади. Ўзидан пастдаги жамоаларни таслим қилиб очколар жамғарган жамоа мавсумни ҳам айнан 6-ўринда тугатди.



Мураббий
Игорь Шквирин "Олмалиқ" мураббийи сифатидаги саккизинчи мавсумини ўтказди. Мураббий бу йил бир қатор тажрибали ва ёш футболчиларни жамоага жалб қилди. Статистикага мурожаат қилсак Шквирин захирадан майдонга туширган 9 нафар футболчи гол уришга эришди. Бу унинг захирадан қанчалик унумли фойдалана олишидан дарак беради.



Етакчи
Арслонмурод Омонов

Туркманистонлик легионер бир мавсумнинг ўзида жамоада еткачи бўла олди. Универсал футболчи қанотларда ҳам, марказда ҳам ўйнай олади. У Ўзбекистон чемпионатидаги дебют мавсумида 5та гол урди ва 10га яқин голли пас оширди. Агар 25 ёшли футболчи кейинги йил ҳам "Олмалиқ"да ўйнаса янада яхшироқ ўйнаши мумкин. 



Кашфиёт
Дониёр Исмоилов

1994 йилда туғилган ҳужумчи бу йил олий лигада дебют қилди. Дебют ажойиб бўлган. Ғузорда "Шўртан" билан ўйиннинг 87-дақиқасида ҳисоб мезбонлар фойдасига 3:2 бўлиб турганида Исомилов захирадан майдонга тушган. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада 21 ёшли Дониёр олий лигадаги илк ўйинида ўзининг дастлабки голини уриб "Олмалиқ"ни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Сўнгги турда "Динамо"га қарши учрашувда иккинчи бўлим бошида майдонга тушган футболчи 90+3-дақиқада тўп киритиб "Олмалиқ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. 



Энг яхши ўйин
"Олмалиқ" - "Насаф" 2:0

Олий лиганинг 2-турида Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби "Олмалиқ" клуби меҳмони бўлганди. Ўшанда қаршиликлар ОЧЛда учта ва олий лигада битта ўйинда иштирок этиб бўлишганди. "Олмалиқ" эса фақат битта учрашув ўтказганди. Шунга қарамай Шквирин бошчилигидаги жамоа "аждарлар"ни 2:0 ҳисобида таслим қилишга эришганди.



Энг яхши футболчи
Шавкат Саломов

Ярим ҳимоячи "Олмалиқ"да ажойиб ўйин намойиш эта олди. Футболчи 28та ўйинда 8та гол урди ва 10дан ортиқ голли пас оширди. У "Бухоро" билан баҳсда дублга эришди. Мавсум давомида кетма-кет тўртта ўйинда майдонни голсиз тарк этмади. Сербиялик легионер Неманья Йованович ҳам яхши номига лойиқ эди. Бироқ у биринчи даврада атига 2та гол урди. Фақат 18-турдан сўнг кетма-кет голлар урди ва 9та гол билан жамоа тўпурарига айланди.



Ким қанча ўйнади?

ФутболчиАмпТуғ.санаЎйин    
Дақиқа    
Гол   
СК   
ҚК   
Омонов АрслонмуродЯҳм28.03.1990301699530
Саломов ШавкатЯҳм13.11.1985282462880
Йованович НеманьяҲуж03.03.1984282380960
Иномов ИсломҲим30.05.1984272347270
Қутибоев СаламатЯҳм21.05.1986272183580
Гоголь ЕвгенийҲим20.01.1986262210253
Пиримов ЗоҳирЯҳм06.03.1990241580200
Абдумўминов ЖаҳонгирҲуж09.02.1993241509470
Павленко НикитаЯҳм25.02.1994241381310
Ўрунов ҒуломЯҳм07.06.1989231092210
Жўраев СаҳобҲим19.01.1987211385051
Хонимқулов УмидДар17.08.1982171501010
Кашкавал АдрианҲим10.06.1987151350210
Хожиакбаров Абдуқаҳҳор      
Ҳим     
18.07.1989     
151144050
Туропов ДиёрЯҳм09.07.1994151029140
Акбаров СаидкомилҲим30.12.1982131170010
Мурзоев Камолиддин*Ҳуж17.02.198712696311
Жўрабоев Обид**Ҳим17.02.19869528030
Шоғуломов Алишер**Ҳуж06.02.19949257130
Фомичев Валерий**Дар23.02.19888655001
Исмоилов ДониёрҲуж14.02.19947220310
Ғаниев ТимурДар27.01.19845450010
Исроилов АзаматҲим29.10.1991573010
Исоқжонов Исломбек*Ҳуж29.04.1993372010
Исаев МуҳаммадЯҳм01.09.1994231000
Шквирин НикитаДар23.06.1991190000

Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Олмалиқ-2015" мавсум статистикаси

Ўйинлар30
Голлар53
Уйдаги голлар31 (58,49%)
Меҳмондаги голлар22 (41,51%)
Ўтказилган голлар49
Уйда ўтказилган голлар19 (38,78%)
Меҳмонда ўтказилган голлар30 (61,22%)
Ўртача гол1,77
Ўртача ўтказилган гол 1,63
Уйдаги очколар31/45 (68,89 %)
Меҳмондаги очколар13/45 (28,89 %)
Энг йирик ғалаба4:0 - "Бухоро"
Энг йирик мағлубият1:4 - "Локомотив"    
"Қуруқ" ўйинлар5 (16,67%)
Гол ура олмаган ўйинлар3 (10%)
Иродаги ғалаба2
Йирик ғалабалар2
Йирик мағлубиятлар1
Автогол (урилган/ўтказилган)1/1
Огоҳлантиришлар (ўртача)74 (2,47)
Четлатишлар (ўртача) 6 (0,2)
Майдонга тушганлар (легионер)             
26 (5 - 19,23%)
Томошабинлар (жами/ўртача)134577 / 4486
 

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Нефтчи" ҳақида


Нарзулла Сайдуллаев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia